Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 282.73 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- УЧИНЧИ ҚИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР
УЧИНЧИ ҚИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг VI бўлим. Жорий мажбуриятлар VII бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар VI БЎЛИМ. ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР Муқаддима 1-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (6000) 2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100) 3-§. Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (6200) 4-§. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300) 5-§. Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6400) 6-§. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) 7-§. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600) 8-§. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700) 9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800) 10-§. Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) 249. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 250. Чет эл валютасидаги мажбуриятлар ушбу бўлимдаги счётларда пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини қайта ҳисоблаш йўли билан, сўмда ҳисобга олинади. Кредиторлик қарзларини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаганда вужудга келган курс фарқлари 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” (ижобий курс фарқи бўлганда) ёки 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” (салбий курс фарқи бўлганда) счётига олиб борилади. 251. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади: 6000 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар; 6100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар; 6200 - Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар; 6300 - Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар; 6400 - Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар; 6500 - Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар; 6600 - Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар; 6700 - Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар 6800 - Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар; 6900 - Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар. Download 282.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling