Адлия вазирлиги юридик хизмат ходими кутубхонаси
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Қўлланма Меҳнат ДИРЕКТОРЛАР
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ
7 2) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш; 3) давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг таркибий тузилмалари ишини мувофиқлаштириш; 4) давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш; 5) шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органлари ва ташкилотларининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш белгиланди. Шу билан бирга мазкур қарор билан Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида Низом тасдиқланди. Низомда юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ва функциялари белгиланган бўлиб, ушбу функцияларнинг бири - давлат органи ва ташкилотида меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текшириш ва ҳуқуқий хулоса бериш ҳисобланади. Бугунги кунда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ташкил этилган Юридик хизматлар учун ушбу функцияни амалга оширишдаги тартиб- таомилларни белгилаб берувчи ҳуқуқий асос бўлиб – Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling