Қадрдон дўстимиз!


Download 24.96 Kb.
Sana27.06.2023
Hajmi24.96 Kb.
#1656663
TuriЛекция
Bog'liq
kursdosh maqola (2)


Қадрдон дўстимиз!

Университетни тугатганимизга ҳам 49 йил бўлди.


Дўстимиз Бахтиёр Рўзметов 70 ёшни қаршиламоқда!
1966 йил, СамДУ, механика-математика факультети, 1-курс, А-гуруҳи 30 нафар йигит-қиз сепнтябрь ойида ўқишни бошладик. 10-15 кун ўқигач, практик дарсларимиз ҳам бошланиб кетди. Мат-анализ фанидан лекцияни Сули Газизовна Ибрагимова, практик дарсни Иззатуллаев олиб бора бошладилар. Практик дарсларнинг дастлабки кунлариданоқ группамизнинг энг ёш эркатойи, қорамағиздан келган 16 ёшли ўспирин йигитча диққатимизни торта бошлади, бу Бахтиёр Рўзметов эди.
Ўша йигитчанинг келгусида машҳур олим, фан доктори, профессор бўлади деб ўйлаб ҳам кўрмагандик. Сафимизга дарров қўшилиб кетди. Хазилкаш, дилкаш, ҳамма билан тил топишадиган. Унинг энг яхши хислатларидан бири меҳрибон, бирга ўқийдиган, дўст бўлиб қолган сафдошларига қўлидан келганча ёрдам берадиган. Бирон марта бўлса ҳам аччиғи чиқиб, хафа бўлиб юрганини кўрмадик. Ҳамиша ўзига ярашадиган табассум билан юрарди. Хоразмликлар санъаткор, санъатга ошифта бўлишади. “Лазги”ни ҳам қотириб ташларди. Билимга ҳам чанқоқ. Биз ўқиган даргоҳда имтиҳон кунини, вақтини, қайси аудиторияда ўтказишни талабалар ўзлари белгиларди. Қийинроқ фанларга 8-10 кунлаб, осонроғига, айниқса қаттиқ қўл бўлмаган домлаларнинг имтиҳонига озроқ кун ажратардик. Бизлар 20 кунлик сессия даврида юрганимизда Бахтиёр мазза қилиб Хоразмда уйида бўларди. Чунки ҳамма имтиҳонларни икки-уч кун ичида топширарди, яна “5”га.
Шу тариқа дўстимиз на фақат А –гуруҳини, балки барча курсимизнинг энг, энг билимдон талабаси эканини исботлаб бораверди,.....
Натижада 4-курс бошида курсимизнинг аълочи талабаларидан 2 нафарига Собиқ Иттифоқнинг энг нуфузли олийгоҳи Новосибирск университетида қолган 1.5 йиллик муддатда ўқишни давом эттириш учун йўлланма берилди.
Бу, Бахтиёр Рўзметовга талабалик давридаёқ билимини тан олиб, берилган юксак баҳо эди.
Биз, группадошлар йиллар давомида дўстимизнин кетма-кет қўлга киритган барча ютуқларини қувониб кузатдик.
Ахир, бу йигитча иқтисод фанлари доктори, профессор мақомига эга гуруҳимизнинг ягона тимсоли даражасига эришди.
Дўстимиз Бахтиёржон! Биз барчамиз Сиз билан фахрланамиз. Таваллуд кунингиз, муборак ёшингиз қутлуғ бўлсин!
Сизни ҳамиша эъзозловчи курсдошлар:

  1. Мансуров Нормурод

  2. Усмонов Шомирза

  3. Ҳайдарова Адолат

  4. Қурбонова Гулнора

  5. Нарзиева Хосият

  6. Уроқова Бегимой

  7. Тошмухамедова Гулсара

  8. Имомов Адашбек

  9. Гафуров Азимжон

  10. Маматкулов Махкам

  11. Усмонов Содик

  12. Умаров Инат

  13. Нуриддинов Зайниддин

  14. Хайитов Шайдали

  15. Панжиев Эргаш

  16. Бекмуродов Қахрамон

  17. Раимбоев Собиржон

  18. Тўраева Ўғилжон

  19. Хатамов Ахтам

  20. Узоқов Алишер

  21. Сафаев Одамбой

  22. Хамраева Зулфия

  23. Омонов Авазхон

  24. Шарапова Мухаббат ва ҳокозо



Курсдошлар тилагини оққа кўчирувчи: Муҳаббат Шарапова
Ўзбекистон Қаҳрамони”
Download 24.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling