Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан
Download 14.2 Kb.
|
Илова (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан”
“Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” акциясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, Бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эдилар. Бу эзгу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир. Зеро китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади. Президентимизнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни умумхалқ ҳаракатига айлантиришда бугун барча раҳбарлар фаоллик кўрсатмоқда. Хусусан, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, вазирлар, ташкилот раҳбарлари ўзлари ўқиган мактаб кутубхонасига мунтазам тарзда китоб совға қилишмоқда. Шундай бўлсада ушбу анъана тизимли ва даврий равишда бутун мамлакатимиз бўйлаб давомли равишда олиб борилиши сезилмаяпти. Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу анъанани кенг миқёсда давом эттириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-241-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” акциясини эълон қилади. Акция давомида ўз мактабига китоб совға қилган раҳбар ёки оддий фуқаро жараённи видео ёки фотосуратга олиб, Республика Маънавият ва маърифат марказининг oyina.uz сайтига жўнатади. Сайт ходимлари уларни доимий равишда барча ижтимоий тармоқларда ёритиб боради. Акция ҳар йили, анъанавий тарзда, 15 апрелдан 15 майгача давом этади. Акция давомида энг фаол иштирок этганлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилади. Download 14.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling