Қадриятлар – маънавий камолот асоси indd
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Қадриятлар маънавий камолот асоси (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАДРИЯТЛАР – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ АСОСИ
- Фармонова, Музайямхон
- Дилором Ташмухамедова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ “ОИЛА” ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ Музайямхон Фармонова ҚАДРИЯТЛАР – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ АСОСИ Илмий-услубий қўлланма “TASVIR NASHRIYOT UYI” Тошкент – 2019 УЎК 17.022.1 КБК 87.60 Ф 25 Фармонова, Музайямхон Қадриятлар–маънавий камолот асоси/ Илмий-услубий қўлланма. – Тошкент: “Tasvir nashriyot uyi”, 2019, 36 б. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори, тиббиёт фанлари номзоди Дилором Ташмухамедованинг умумий таҳрири остида нашрга тайёр- ланди. Тақризчи: Исмоил Саифназаров –Тошкент давлат иқти- содиёт университети ижтимоий фанлар кафед- раси профессори, фалсафа фанлари доктори. Мазкур илмий-услубий қўлланмада ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол ва ватанпарвар этиб тарбиялашда асрлар оша яшаб ке- лаётган халқимизнинг маънавий бойлиги - миллий қадриятлардан са- марали фойдаланиш масалалари хусусида сўз юритилади. Мазкур қўлланма оилалар, ёш ота-оналар, таълим муассасала- ри, фуқаролар йиғинлари мутахассислари ва маҳалла фаоллари, ушбу соҳада илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчилар ҳамда кенг жа- моатчиликка мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Илмий-услубий кенгашининг 2018 йил 14 сентябрдаги 4-сонли йиғилиш баённомаси билан нашрга тавсия этилган. ISBN 978-9943-5195-5-8 © “Оила” ИАТМ 2019 3 Қадриятлар – маънавий камолот асоси СЎЗБОШИ Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, зардўштийларнинг муқаддас китоби – “Авесто”да ҳамда буюк аждодларимиз – Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий асарларида инсонда юксак ахлоқий фазилатларни камол топтиришда оила ва миллий қадрият- лар масаласи асосий ўринни эгаллаган. Маълумки, ўзбек оиласи ўзида миллатимизга хос кўп асрлик маънавий қа- дрият ва анъаналаримизни, удум ва расм-русумларимизни, маънавий-маърифий, маданий меросимизни сақлаб кела- ди. Оилада шаклланган ўзбек миллатига хос бўлган муома- ла маданияти, меҳр-оқибат, мурувват, андиша ва ор-номус каби одоб-ахлоққа оид ҳис-туйғулар нафақат тарбия вази- фасини ўтайди, балки инсоний қадриятлар ва фазилатлар- нинг намоён бўлишида, комил инсонни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Оилада ота-онанинг тинч-тотувли- ги ва ўзаро меҳр-муҳаббати, дунёқараши, маънавий сави- яси, қизиқиши, эътиқо- ди, жамиятдаги мавқеи, ҳусн-латофати фарзанд тарбиясига маълум маъ- нода таъсир ўтказади. Бундай оилада тарбия- ланган фарзанд лар гў- залликка иштиёқманд, руҳий тетик, бағри бутун, ҳаётга қи- зиқувчан, хотиржам, тинч-тотув оилавий ҳаёт кечиришга тайёр бўлиб ўсадилар. Шарқда миллий қадриятларни фар- зандлар онги ва қалбига сингдириш оиладан бошланади. Жумладан, ёшлар катталардан: сувга тупурма, нон усти- “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқлар- нинг қонида, тарихий хоти- расида сақланади ва амалий ишларда намоён бўлади.” Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling