Адсорберларнинг турлари
Узлуксиз ишлайдиган ҳаракатчан қатламли адсорбернинг схемаси
Download 284.61 Kb.
|
АДСОРБЕРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Узлуксиз ишлайдиган ҳаракатчан қатламли адсорбернинг схемаси:
I-адсорбентни совитиш секцияси; II-адсорбция секцияси; III-регенерация секцияси; 1 ва 2-тақсимловчи қурилмалар; 3-тақсимловчи тарелка; 4-затвор (тушириш механизми). Бу расмда узлуксиз ишлайдиган ҳаракатчан қатламли адсорбернинг схемаси берилган. Қаттиқ жисм – газ системалари учун бундай қурилмалар баландлиги бўйича бир неча секцияларга ажратилган колонна шаклида тайёрланади. Ҳар бир секция маълум бир жараённи амалга ошириш учун мослаштирилади. I секция адсорбентни совитиш учун мӯлжалланган бўлиб, қобиқ трубали иссиқлик алмашгич кўринишга эга. Регенерациядан қайтган адсорбент заррачалари трубаларнинг ичидан ҳаракат қилади. Совитувчи суюқлик трубалараро бўшлиқдан ўтади. II cекция адсорбернинг ўзи бўлиб, бу ерда асосий жараён, яъни газ фазасидан қаттиқ фазага бир ёки бир неча компонентнинг ютилиши юз беради. Адсорбент заррачалари тақсимловчи тарелка 3 ёрдамида колоннанинг кўндаланг кесими бўйлаб сочиб берилади. Газ аралашмаси тақсимловчи қурилма 2 орқали II секцияга берилади, тозаланган газ эса тарелка 3 нинг остида жойлашган патрубка орқали ташқарига чиқарилади. Ушбу секцияда қаттиқ ва газ фазалари қарама-қарши оқимда ҳаракат қилади. III секцияда адсорбент регенерация қилинади. Бу секция ҳам I секцияга ўхшаш қобиқ-трубали иссиқлик алмашгич кўринишига эга. Трубаларнинг ички қисмидан адсорбент заррачалари ҳаракат қилади, трубалараро бўшлиқдан эса иситувчи агент ўтади. Адсорбентни регенерация қилиш мақсадида тақсимловчи қурилма I орқали ўткир буғ юборилади. II ва III секцияларнинг оралиғида ҳам тақсимловчи тарелка ӯрнатилган. Регенерацич пайтида ҳосил бўлган буғ-газ аралашмаси секциянинг юқориги қисмида жойлашган патрубка орқали ташқарига чиқарилади. Регенерация қилинган адсорбент махсус затвор 4 ёрдамида қурилмадан туширилади. Бу затвор буғнинг қурилмадан чиқиб кетмаслигини ҳам таъминлайди. Сўнгра пневмотранспорт ёрдамида адсорбент узлуксиз равишда қурилманинг юқориги секциясига юбориб турилади. Пневмотранспорт адсорбент заррачаларининг қуришига ёрдам беради Download 284.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling