Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

5. Қалбдан ажраш 
Тилда айтмасдан, фақат дил билан ният қилиб ажраб бўлмайди. Талоқ рукни бўлган хоҳиш 
баёни очиқ ёки унча очиқ бўлмаган сўзлар (киноя) билан айтилмагунича ёки ёзилмагунича 
ажраш (талоқ) ҳақиқий бўлмайди 
(«Istilahati Fikhiye kamusu»: 2/184). 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) 
марҳамат қиладилар: «Аллоҳ умматимнинг қалбидан кечирган нарсалари амалга ошмагунча 
ёки сўзламагунча масъул тутмас (жавобгар қилмас)» 
(Ibn-i Mace: 1/658).
6. Шартли ажраш 
Бир киши хотинидан ажрашни бир нарсага боғласа, масалан, «Кўчага чиқсанг, талоқсан 
(қўйдим)», деса, ажраш кўчага чиқишига боғланмоқда. Хотин кўчага чиқса, бир талоқ бўлади. 
Талоқдан эрнинг нияти хоҳ қўрқитиш бўлсин, хоҳ ҳазил бўлсин, бир талоқ тушади 
(«Damat»: 1/418). 
Жинсий аъзога қарашнинг ўлчови
Жинсий аъзо очиқча кўринганидагина унга қаралди деб ҳукм қилинади. Фақат тукли 
жойинигина кўриш кўрди дейишга етарли эмас. Аёл оёкда турган ҳолатдагина эмас, ҳатто 
тиззаларини букиб ўтирган аёлнинг ҳам жинсий аъзосига шаҳват билан қаралса, «ҳурмати 
мусаххара» ҳақиқийлашади 
("Fetava-i Kadihan": 1/360). 
Яна, ўтирган аёлнинг жинсий аъзосига 
ойна-шиша ёки жуда юпқа парда ортидан қараш ёхуд сув ичида қараш билан ҳам ҳаромлилик 
ҳақиқийлашади. Сувда ёки ойнада акс этган жинсий аъзога боқилса эса, «ҳурмати 
мусаххара»ни ҳосил қилмайди, ҳақиқийлаштирмайди 
("Dureru'l-Hukkam": 1/330, "Damat": 
1/212; "Fetava-i Kadihan": 1.360). 
Оёқда турган эркакнинг жинсий аъзосига боқшп 
ҳаромлиликни ҳақиқийлаштиради. 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
50
Ўғлининг ёки қизининг жинсий аъзосига қараш
Аёл тўққиз ёшдан ўтган ўғлининг жинсий аъзосига шаҳват билан боқса, эри ўзига ҳаром 
бўлади. Эркак қизининг жинсий аъзосига боқиб шаҳват сезса ёки шаҳват билан боқса, хотини 
ўзига ҳаром бўлади 
(«Cevhere": 2/5; "el-Lubab": 2/5; "Fetava-i Kadihan ": 1/360. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling