“Ҳаёт гўзал!”
Ота-оналар ва педагоглар учун мўлжалланган тренинг.
Мақсад:
- ўқитувчилар ва ота-оналар ўртасида ҳаётий тасдиқловчи позицияни шакллантириш;
- ўзига ва бошқаларга, ўз ҳаётига ижобий муносабат кўрсатиш;
-ҳаётий истиқболларни аниқлаш ва лойиҳалаш кўникмаларини ривожлантириш.
Вазифалари:
Ўқитувчиларнинг мулоқот қобилиятини ошириш;
Эмоционал зўриқиш ва мушакларнинг кучланишини енгиллаштириш;
Ҳиссий барқарорлик ва ўзига бўлган ишончни ривожлантириш;
Ҳиссий мувозанатни тиклаш усули билан танишиш;
Ўқитувчиларнинг ўз-ўзини қадрлашини ошириш;
Омад, бахт, меҳрибонлик ва муваффақият учун кайфиятни кўтариш.
Иштирокчилар: ўқитувчилар, мактаб таълими муассасалари ходимлари, ота-оналар.
Керакли материаллар: ойнали қути, шам, рангли қоғоз, оқ қоғоз, қалам, маркер, проектор, ноутбук.
Тренингнинг бориши:
Кириш сўзи:
Ҳайрли кун! Сиз билан ушбу тренингимизда кўришиб турганимдан хурсандман! Бугун сиз билан ўтказадиган учрашувимиз орқали биз ўзимизни яхши ҳис қилиш, дам олиш, ўйнаш, ўзимиз ва ҳамкасбларимиз ҳақида янги нарсаларни ўрганиш имконига эга бўламиз. Мулоқот самарали бўлиши учун мен сизга жараён давомида иш олиб борадиган муайян қоидаларни қабул қилишингизни таклиф қиламан.
Гуруҳ иши қоидалари:
1. “Шу ерда ва ҳозир” тамойили асосида (гуруҳ мулоқотида асосий нарса “ўша ерда ва шу заҳоти” содир бўлган нарсалар ҳақида эмас, балки “Шу ерда ва ҳозир” бу нимани ҳис қилаётганингиз муҳимдир).
2. Ихтиёрий мулоқот ва самимийлик (ҳиссий очиқлик тамойили “Шу ерда ва ҳозир” қоидасини бажаришга ёрдам беради ва самимийлик ҳамда ишонч муҳитини яратади).
3. Мен гапиришга ҳақлиман қоидаси (ҳар доим ўз номингиздан гапиринг, тахминан бу шаклда “Ҳамма шундай фикрда”, “Ҳамма шундай ўйлайдики” сўзлари ўрнига “Мен шундай ўйлайман, менинг фикримча, менимча...” сўзлари қўлланади)
4. Қўллаб-қувватлаш қоидаси.
5. Фаоллик.
6. Тескари алоқа хавфсизлиги принципи, ёрлиқлар ва ташхисларни таъқиқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |