-
Агрессивлик тести (Л.Г.Почебут сўровномаси)
Мақсад. Агрессив хулқ-атвор диагностикаси.
-
Йўриқнома. «Сизга тавсия қилинган сўровномада сизнинг қийин вазиятларда сизнинг хулқ-атворингиз ва ижтимоий муҳитдаги ҳолатингизни аниқлаштиради. Сиздан қуйида келтирилган 40 та тасдиққа ўзингизнинг фикрингизни билдиринг(“Ҳа” ёки “Йўқ” шаклида)». -
Тест -
Низоли вазиятларда мен кўпинча овозимни кўтараман.
-
Агар кимдир мени жаҳлимни чиқарса у ҳақида барча ўйлаганларимни ҳаммасини айтишим мумкин.
-
Агар ўз ҳуқуқимни ҳимоя қилиш учун жисмоний куч ишлатиш талаб қилинса ўйлаб ўтирмай буни амалга ошираман.
-
Менга ёқтирмаган инсон билан учрашганимда уни билдирмасдан туртиб ёки чимчилаб қўйишим мумкин.
-
Бошқа инсон билан баҳслашаётганимда ўзимни ҳақлигимни исботлаш ёки эътиборни жалб қилиш мақсадида столни муштлашим мумкин.
-
Мен доимо бошқалар менинг ҳуқуқларимни хурмат қилмасликларини ҳис қиламан.
-
Ўтмишни эслаганда ўзим учун хафа бўламан.
-
Мен билдирмасам ҳам баъзида ҳасад мени қийнайди.
-
Агар таниган инсонларимнинг хулқ-атвори менга ёқмаса бу ҳақида тўғридан-тўғри уларга айтаман.
-
Қаттиқ ғазабланганимда мен қўпол сўзларни ишлатаман.
-
Агар кимдир менга қўл кўтарса, мен уни олдинроқ уришга ҳаракат қиламан.
-
Мени ҳар хил нарсаларни улоқтирадиган даражада жаҳлим чиқади.
-
Менда кўпинча уйдаги мебелни қайта ўрнатиш ёки бутунлай ўзгартириш фикри келиб туради.
-
Мен инсонлар билан мулоқотга киришганимда ўзимни доим портлашга тайёр “порохли бочка”га ўхшатаман.
-
Баъзан менга кимгадир қўпол ҳазил қилгим келади.
-
Хафа бўлганимда одатда тушкунликка тушаман.
-
Инсонлар билан мулоқотда уни чалғитмаган ҳолда диққат билан тинглайман.
-
Болаликда тез-тез жанжаллашишни яхши кўрардим ва бунга тайёр турардим.
-
Агар кимдир мени атайлаб туртганини билсам ўша инсон билан уриришгача бораман.
-
Хонамдаги тартибсизлик самарали ишлашимга имкон беради.
-
Мен қўлимга тушган нарсани синдириш даражада жаҳлим чиққанини эслай оламан.
-
Баъзида инсонлар ўзларининг мавжудликлари билан мени жаҳлимни чиқаришади.
-
Мен одатда бошқа инсоннинг менга яхшилик қилишига ундайдиган яширин сабаблар ҳайрон қолдиради.
-
Агар мени хафа қилишса ким бўлишидан қатъий назар гаплашиш истаги йўқолади.
-
Баъзан менга ёқмаса ҳам инсонлар ҳақида ёмон гапиришга мажбур бўламан.
-
Ғазабланганимда жуда қўпол гаплар билан бақиришга мажбур бўламан.
-
Болалгимда уришишдан йироқ бўлганман.
-
Мен қачон ва нима сабаб билан бирор инсонни уришни биламан.
-
Жаҳлим чиққанда эшикни қаттиқ ёпиб чиқишим мумкин.
-
Менга атрофимдагилар мени ёқтирмайдигандек туюлади.
-
Мен доим ўз ҳисл-туйғуларимни бошқаларга айтаман.
-
Кўпинча ўзимнинг сўзларим ва хатти-ҳаракатларим билан ўзимга зарар етказиб қўяман.
-
Одамлар менга бақиришса мен ҳам уларга шундай жавоб бераман.
-
Кимдир мени урса жавоб тариқасида мен ҳам уни ураман.
-
Нарсаларнинг ўз жойида эмаслиги мени жаҳлмимни чиқаради.
-
Агар мен бирор бузилган нарсани тузата олмасам жаҳлдан уни бутунлай синдириб ташлайман.
-
Менга бошқа одамлар муваффақиятлидак туюлади.
-
Мен ёқтирмайдиган инсон ҳақида ўйлаётганда унга ёмонлик қилиш ҳақида ўйлайман.
-
Баъазан тақдир менга қаттиқ адолатсизлик қилгандек туюлади.
-
Агар кимдир менга ёмон муомала қилганда жуда хафа бўламан.
-
-
Do'stlaringiz bilan baham: |