Агрометеорология
Download 1.09 Mb.
|
АГРО-ГМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаво ҳолати ва баъзи атмосфера ҳодисаларининг турлича тавсифларига метеорологик катталиклар
Агрометеорология - қишлоқ хўжалик метеорологияси фанининг бўлими, метеорологик шароитлар билан қишлоқ хўжалик экинларини ўсиши, ривожланиши, ҳосилнинг шаклланиши ва агротехник тадбирлари билан узвий муносабатда боғлиқлигини ўрганувчи ва ўзаро таъсир жараёнларини тадқиқотловчи фан. Агрометеорология география фанлари қаторига киради, чунки об-ҳаво, иқлим, тупроқ билан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни ва табиий яйлов-пичанзорнинг ўзаро таъсирини ўрганади. Бу фаннинг хусусиятларидан унинг шаклланишида турли илм соҳаси туташган: метеорология, иқлимшунослик, агрономия, ўсимлик физиологияси, тупроқшунослик, география, экология ва бошқалар. Агрометеорология ўзида илмий билим тизими таснифини қамраган, қонун ва тушунчаларга, услублар ва тадқиқот воситасига асосланиб об-ҳаво ва иқлим билан қишлоқ хўжалик жабҳаларидан ишлаб чиқариш жараёнлари орасидаги муносабатларни аниқлайди, сифатий ва соний боғлиқликларини ифодалайди.Ҳаво ҳолати ва баъзи атмосфера ҳодисаларининг турлича тавсифларига метеорологик катталиклар дейилади.
Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling