Агрометеорология


Download 1.09 Mb.
bet1/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1592387
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
АГРО-ГМ

АГРОМЕТЕОРОЛОГИЯ

  • Қишлоқ хўжалиги учун аҳамиятга эга бўлган метеорологик, иқлим, гидрологик ва тупроқ шароитларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш объектлари ва жараёнлари билан ўзаро таъсирини ўрганадиган фан қишлоқ хўжалиги метеорологияси деб аталади.
  • Ҳозирги замон қишлоқ хўжалиги метеорологияси агрометеорология, агроиқлимшунослик, агрогидрология ва зоометеорология каби соҳалар билан узвий боғлиқ. Агрометеорологияни қишлоқ хўжалиги метеорологиясининг асосий, етакчи бўлими деб айтиш мумкин.
  • Бу ерда қайд этилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши объектлари тушунчасига қишлоқ хўжалик экинлари ва ҳайвонлари киради, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнларига эса деҳқончиликда ерни экин экишга тайёрлаш, экинларни экиш (ёки сепиш, кўчат ўтказиш) дан токи ҳосилини йиғиб-териб олишгача қўлланиладиган агротадбирларни, чорвачиликда эса ем-хашак етиштириш, ҳайвонларни табиий шароитда озиқлантириш, сақлаш ва асраш технологиялари тушунилади.

Агрометеорологиянинг ўрганиш объектларига об-ҳаво, иқлим, тупроқнинг сув ва иссиқлик режими, физик ва физик-механик хоссалари, қишлоқ хўжалиги экинлари, яйлов ўсимликлари ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнлари киради. Агрометеорологияда барча объектлар организмнинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсири нуқтаи назаридан ўрганилади.

  • Агрометеорологиянинг ўрганиш объектларига об-ҳаво, иқлим, тупроқнинг сув ва иссиқлик режими, физик ва физик-механик хоссалари, қишлоқ хўжалиги экинлари, яйлов ўсимликлари ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнлари киради. Агрометеорологияда барча объектлар организмнинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсири нуқтаи назаридан ўрганилади.
  • Шундай қилиб, агрометеорология, бир томондан, метеорологик катталикларнинг ўзгаришини ўрганса, иккинчи томондан, метеорологик катталиклар таъсирида маданий ва чўл-яйлов ўсимликларининг ўсиши ва ривожланишини бир вақтда (паралел) кузатиб боради ва бу кузатишлар асосида об-ҳаво ва иқлим шароитларининг ўсимликка таъсирини аниқлайди.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling