Агрометеорология


Download 1.09 Mb.
bet3/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1592387
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
АГРО-ГМ

Метеорологик катталикларнинг бирор вақт оралиғи учун қийматлари метеорологик шароитлар (об-ҳаво шароитлари) деб юритилади. Об-ҳаво тушунчаси билан иқлим тушунчаси чамбарчас боғланган. Ҳар биримиз «Об-ҳаво режими» деган сўзларни кўп эшитганмиз, унинг мазмунини яхши тушуниш учун даставвал, «режим (ёки тартибот)» сўзининг маъносини қарайлик.

  • Метеорологик катталикларнинг бирор вақт оралиғи учун қийматлари метеорологик шароитлар (об-ҳаво шароитлари) деб юритилади. Об-ҳаво тушунчаси билан иқлим тушунчаси чамбарчас боғланган. Ҳар биримиз «Об-ҳаво режими» деган сўзларни кўп эшитганмиз, унинг мазмунини яхши тушуниш учун даставвал, «режим (ёки тартибот)» сўзининг маъносини қарайлик.
  • Одатда, жараён ва ҳодисаларнинг вақт ўтиши билан қонуний равишда алмашиб туриши режим деб юритилади. Об-ҳаво режими эса атмосферада рўй берадиган табиий ҳодисаларнинг йил давомида қонуниятли алмашиниб олдинма-кейин келишини билдиради. Масалан, Ўзбекистонда ёзда об-ҳаво жуда исиб кетади, қишда эса совуқ бўлиб туради, сўнгра об-ҳаво баҳорда яна исий бошлайди. Бундай алмашинув ҳар йили такрорланиб туради. Об-ҳавонинг бундай тартиб билан олдинма-кейин алмашинувида ҳар қайси фаслда катта четлашишлар рўй бермайди.

агрометеорологиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • агрометеорологиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • 1) мамлакатимизнинг турли географик жойларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг метеорологик ва иқлим шароитлари шаклланиши қонуниятларини ўрганиш;
  • 2) метеорологик омилларнинг ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳолати, ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлигига таъсирини миқдор жиҳатдан баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • 3) метеорологик омилларнинг қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари ва касалликларининг ривожланиши ва тарқалишига таъсирини миқдор жиҳатдан баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш;
  • 4) қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланиши, ўсиши, ҳосил миқдори ва сифати башоратлари усулларини ишлаб чиқиш. Ўзбекистон Республикасида пахтачилик ривожланганлиги учун ғўзанинг турли навлари, дурагайларининг ўсиш, ривожланиш ва пахта ҳосилининг миқдори ҳамда сифати башоратларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • 5) қишлоқ хўжалик экинларининг янги навлари ва дурагайларини географик жойлаштиришни асослаш;
  • 6) об-ҳаво ва иқлимнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун хавфли ҳодисаларига қарши кураш усулларини ишлаб чиқиш ва агрометеорологик асослаш;
  • 7) экинларни парваришлашда агротехникани об-ҳавонинг мавжуд ва кутилаётган шароитларига мослаб танлаш (табақалаш) ни асослаш;
  • 8) ерлар мелиорацияси ва деҳқончиликдаги жадал технологияларни агроиқлимий жиҳатдан асослаш;
  • 9) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини агрометеорологик ахборотлар билан таъминлаш усулларини такомиллаштириш.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling