Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Агросаноат мажумасининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
2.3. Агросаноат мажумасининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни
Мамлакат иқтисодиётида агросаноат мажмуасининг аҳамияти ва ўрни жуда катта. Унинг ўрни энг аввало мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги салмоғи балан белгиланади. Бугунги кунда мамлакатда яратилаётган ялпи маҳсулотнинг 70 фоизига яқини агросаноат мажмуасида ишлаб чиқарилади. Республика аграсаноат мажмуаси экспортбоб маҳсулотлар етиштиради ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўлган қаттиқ валюта тушумини таъминлайди. Мамлакат иқтисодиётига тушаётган қаттиқ валюта иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришлар қилишга, юрт ҳавфсизлигини таъминлашга, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш мақсадларига сарфланади. Ҳозирда қаттиқ валютанинг 70 фоиздан кўпроғи шу мажмуа АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ Агросаноат мажмуаси тармоқлари учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи соҳа Қишлоқ хўжалиги соҳаси Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи, қайта ишловчи, сақловчи ва тайёр маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб берувчи соҳа Инфратузилма Ишлаб чиқариш инфратузилма Ижтимоий инфратузилма Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноати, омухта ем ишлаб чиқариш саноати, микробиология саноати ва бошқалар Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик, пиллачилик, асаларичилик Дон маҳсулотлари саноати, пахта саноати, ёғ-мой саноати, гўшт, сут саноати, мева сабзавот саноати, тамакичилик саноати, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалигидан олинган маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб берувчи (улгуржи ва чакана савдо) тармоқлар. Техника таъминоти ва таъмирлаш хизмати, иригация ва мелиорация хизмати, зооветеринария хизмати, кимёвий хизматлар, биолиогик хизматлар, алоқа ва транспорт хизматлари ва бошқалар. Агросаноат мажмуаси учун мутахассислар тайёрлаш тизими, қишлоқ аҳолиси учун мактабгача таълим муассасалар, мактаблар, спорт тизими, маиший ва маданий хизматлар, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ билан таъминлаш ва бошқалар 22 маҳсулотларини сотишдан тушади. Агросаноат мажмуаси мамлакатдада мавжуд ижтимоий муаммоларни юмшатишда асосий ролни ўйнайди. Мажмуа аҳоли учун иш жойлари беради. Маълумки Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 2005 йилнинг 1 сентябр ҳолатига 26 млн кишини ташкил этади. Мамлакат аҳолисининг ўртача ёши нисбатан ёш ҳисобланади. Аҳолининг 60 фоизидан кўпроғи ўсмир ва ёшларни ташкил этади. Бу ҳолат мамлакат иқтисодиёти олдида янги муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки нисбатан ёш аҳолига эга бўлиш аҳолининг табиий ўсига нисбатан меҳнат ресурсларининг тез ўсишига олиб келади. Масалан республика аҳолисининг табиий ўсиши 2000-2004 йилларда йилига ўртача 1,7 фоизни ташкил этган ҳолда меҳнат ресурслари шу йиллари ичида 2,3 фоизга ошган. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурсларининг 75 фоизидан кўпроғи аграсаноат мажмуасида банд. Мамлакат иқтисодиётидаги асосий тармоқлар шу мажмуага кирганлиги сабабли асосий фондларнинг (активларнинг) асосий қисми агросаноат мажмуасида фалоият кўрсатади. Ўзбекистон республикаси иқтисодиётининг жуда катта ресурслари агросаноат мажмуаси тармоқларида жойлашганлиги унинг аҳамиятини янада оширади. Бу ресурсларни такрор ишлаб чиқариш, мамлакат агросаноат мажмумасининг ривожланиши, аҳолининг турмуш даражасини ошириш тўғридан – тўғри шу мажмуанинг фалояти билан боғлиқ. Ўзбекистон Республика агросаноат мажмуасининг фаолияти самарали бўлса, ҳалқнинг турмуш даражаси юқори бўлади ёки аксинча. Шу сабабли агросаноат мажмумасини ривожлантириш республика иқтисодиётининг устувор йўланиши сифатида белгиланган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling