Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


Агросанот мажмуаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

4.2. Агросанот мажмуаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
тайарловчи, қайта ишловчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи 
саҳосининг аҳамияти ва иқтисодиётидаги ўрни 
Агросаноат мажмуаси 3- соҳасининг аҳамияти ҳар қандай давлат 
иқтисодиёти учун беқиёс. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бу 
соҳанинг салмоғи айниқса юқори. Малакат меҳнат ресурсларининг 22 
фоизига яқини шу тармоқларда банд. Ялпи ички маҳсулотнинг 23 фоизга 
яқини шу тармоқларда ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалигида 
етиштирилаётган маҳсулотларнинг нобуд бўлмаслиги аввало шу 
тармоқлар ривожига боғлиқ. Агросаноат мажмуаси маҳсулотлари экспорт 
салоҳиятини ошириш ҳам асосан шу тармоқларнинг ривожланиш даражаси 
билан белгиланади. Улар аҳолини юқори сифатли маҳсулотлар, иш 
жойлари билан таъминлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.
Мамлакат аҳолисининг иш билан таъминланишида маҳсулотларни 
тайёрловчи, қайта ишловчи ва тайёр маҳсулотлар сотувчи тармоқлар ва 
хизматларнинг аҳамияти беқиёс. Бу тармоқларни ривожлантириш 
мамлакатда ишсизлик муамосини юмшатади ва унга барҳам бериш 
имкониятларини кенгайтиради, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олади. Айрим маълумотларга 
кўра, ҳозирги кунда етиштирилаётган баъзи турдаги қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларининг 30 фоизгачаси нобуд бўлмоқда. Бунинг асосий 
сабабларидан бири агросаноат мажмуаси 3- соҳасининг етарли даражада 
ривожланмаганлигидадир. Юқоридагиларни ҳисобга олиб соҳанинг 
аҳамияти ва иқтисодиётдаги ўрнини қуйидагилар билан белгилаш мумкин: 


39 

қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларнинг нобуд бўлишини 
олдини олади ва натижада катта иқтисодий самара беради; 

аҳолини иш билан таъминлашни яхшилайди, ижтимоий масалаларни 
ечимини оптималлаштиради; 

қишлоқ хўжалигини имкон даражасида бир меёърда молиявий маблағ
билан таъминлайди; 

аҳолининг турмуш даражасини оширади

қишлоқ хўжалигини унга хос бўлмаган функциялардан (маҳсулотни 
сақлаш, ташиш) озод қилади; 

мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширади; 

аҳолини йилнинг турли фаслларида сифатли маҳсулотлар билан 
таъминлашни яхшилайди; 

қишлоқ аҳолисининг меҳнат малакасини оширади

мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини сифатли таъминлайди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling