Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
9.4. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва
меҳнат унимдорлигини ошириш йўналишлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги меҳнат бозори нисбатан ривожланмаган бозорлардан бири бўлиб, уни ривожлантириш биринчи даражадаги иқтисодий – ижтимоий масала ҳисобланади. Мамлакат қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг сонини мутлоқ ва нисбий камайтириш бугунги кундаги ва келажакдаги асосий вазифалардан бири. Қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари нисбатан паст малакалидир. Бу, ўз навбатида, жуда катта муамоларни юзага келтиради. Қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларининг малакасини ошириш мамлакат иқтисодиётини янги босқичга кўтаради. Бу саноат ва бошқа хизмат турларига меҳнат ресурслари бир қисмининг ўтиши учун зарур шароитлар туғдиради. Чунки меҳнат унимдорлиги ўсиши натижасида меҳнат ресурсларининг катта бир қисми қишлоқ хўжалигидан озод бўлади. Бу ривожланишнинг умумий объектив тенденцияси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва тайёрлаш тизими ишларини жонлантириш зарур. Бу ишларнинг жонланиши улардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Қишлоқ хўжалиги аҳолиси, ишчи – хизматчилари даромадлари иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ишчи – хизматчи даромадлари иқтисодиётнинг паст бўлмаслигини таъминлаш ҳам улардан фойдаланиш даражасини оширган бўлар эди. Миллий менталитет ва мавжуд март – мароитлар натижасида қишлоқ аҳолиси, ишчи ходимлари нисбатан кам ҳаракатланади. Нисбатан ўтроқ бўлган аҳоли ва ишчи ходимларни ўша жойнинг ўзида иш билан таъминлаш муаммосини ечиш бозор иқтисодиёти талабларига зид бўлмаслиги керак. Шунга қарамасдан саноатни, 100 хизматларни қишлоқ жойларда ташкил этиш иши доимий равишда амалга оширилиши лозим. Бундай сиёсатсиз мамлакатда ижтимоий масалалар ҳам чуқурлашиб бораверади. Қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсдарини мехнатининг қуролланиш даражасини ошириш улардан фойдаланишни яхшилаш йўлларидан биридир. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ҳар бир экин тури ёки маҳсулот тури бўйича технологияни ҳисобга олган холда зарур воситалар билан таъминланиши керак. Шу сабабли, айниқса, кичик техника ишлаб чиқарини ёки сотиб олишни йўлга қўйиш талаб қилинади. Қишлоқ хўжалигида мулкий муносабатларни янада ривожлантириш ҳам меҳнат ресурсларинидан фойдаланиш самарасадорлигини оширишнинг бир йўналишидир. Фан- техника тараққиёти қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларидан фойдаланиш эьтибор янги, серҳосил экин навларини яратиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, чорва молларининг сермаҳсул зотларини кўпайтиришга қаратилиши мақсадга мувофиқ. Молия, кредит тизими, солиқ тизими ва бошқа кўплаб иқтисодий дастакларнинг ривожланиши ҳам меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling