Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


тайёрловчи, ишловчи ва истеъмолчиларга етказиб беручи соҳаси


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

тайёрловчи, ишловчи ва истеъмолчиларга етказиб беручи соҳаси
таркиби 
Қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни тайёрлайдиган ва 
тайёр маҳсулотларни истемолчиларга етказиб берадиган (сотадиган) барча 
тармоқ ва корхоналар агросаноат мажмуасининг 3-соҳасини ташкил этади. 
Буларга:

пахта тозлаш заводлари

консерва заводлари; 

паллани қайта ишлаш фабрикалари; 

сут ва гўштни кайта ишлаш корхоналари

ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналари; 

мава шарбатлари, вино, канъяк каби маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 
заводлар; 

жунни, канопни қайта ишаш корхоналари

шакар ишлаб чиқарувчи корхоналар; 

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари; 

озиқ-овқат саноати; 

терини қайта ишлаш корхоналари

ун ва ун маҳсулотари ишлаб чиқариш корхоналари; 

музхона (холодильник) ва тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб 
берувчи корхоналар (улгуржи ва чакана савдо) ва бошқалар киради. 
Бу соҳа мураккаб таркибга эга. Ҳар бир маҳсулот тури ёки бир-бирини 
тўлдирувчи маҳсулотлар бўйича агросаноат мажмуасининг ўз корхоналари 
мавжуд. Албатта айрим маҳсулотларни республикада чуқур қайта ишлаш 
даражаси юқори эмас. Масалан, республика қишлоқ хўжалигининг асосий 


38 
экин турларидан бири бўлган пахта хомашёсининг 100 фоизи дастлабки 
қайта ишлашдан ўтади. Дастлабки қайта ишланган пахтанинг 
мустақилликнинг дастлабки йилларида жами пахта хомашёсининг 5-6 
фоизи республикада қайта ишланар эди. 2002 йилга келиб бу кўрсаткич 14-
16 фоизини 2004 йилда эса 24-25 фоизни ташкил этди. Республикада пахта 
хомашёсини иккиламчи ва чуқур қайта ишлаш катта иқтисодий ва 
ижтимоий самра беради. Натижада, пахтадан жуда кам миқдорда ярим 
тайёр ва тайёр охирги товарлар ишлаб чиқарилади. Бу борада қилинадиган 
ишлар ҳажми катта. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи, қайта 
ишловчи, сақловчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи соҳага кирувчи 
тармоқларни ривожлантириш республика иқтисодиёти учун жуда зарур. Бу 
борада айниқса, вино, шарбитлар, мева, сабзавот консервалари, гўшт ва сут 
маҳсулотларидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқларни 
ривожлантириш лозим. Бу борада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
етиштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кичик корхоналар қуриш 
ва уларни такомиллаштириб бориш катта смаралар беради.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling