120
конфиденциал ахборот – қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш ва танишиш чек-
ланган ҳужжатлаштирилган
ахборот
37
.
Матбуот анжумани – ижтимоий аҳамиятга эга янгилик содир бўлганда ва ушбу
янгилик бевосита тааллуқли бўлган ташкилот ёки алоҳида таниқли
шахс ушбу янгилик
юзасидан ўзининг жамоатчилик учун қизиқарли ва муҳим шарҳини етказишни истаган-
да ОАВ учун уюштириладиган тадбир
38
.
Медиа-карта – бу ОАВ ҳақида махсус шаклдаги ахборот бўлиб,
унда оммавий ахбо-
рот воситаларининг ахборот хизмати учун муҳим бўлган асосий характеристикаси акс
эттирилади. ОАВ билан самарали ишлаш учун улар тўғрисидаги ахборотни тизимлаш-
тириш ва доим янгилаб бориш керак. Бунинг учун медиа-карта
устунларини уларнинг
адади (эшиттириш ҳудуди, аудитория), даврийлиги (бир суткалик эшиттириш ҳажми),
мавзу сингари йўналиши, режалаштириш куни, рукнлари, бош муҳаррир,
таниш журна-
листлар ва алоқа контактлари сингари ахборотлар билан тўлдириб бориш керак.
Мухбир – меҳнат шартномалари ва бошқа шартномавий муносабатлар асосида ом-
мавий ахборот воситалари таҳририятлари учун хабарлар ва материалларни қидириш,
тўплаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш касби билан шуғулланадиган жисмоний шахс
39
.
Do'stlaringiz bilan baham: