Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
Ўзбекистон Республикаси давлат хизматлари тизимини
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
Ўзбекистон Республикаси давлат хизматлари тизимини
ислоҳ этиш чора-тадбирлари ва унинг асосида дастур моҳияти ва мақсадлари. Давлат хизматининг ташкилий тузилиши давлат хизматларини вазифалар, кўринишлар, турлар, шакллар, даражалар, шунингдек, турли давлат ҳукумат органларининг давлат хизмати кўрсатишининг тарқалиши билан характерланади. Талабчан ва юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар орасида жамиятга хизмат қилишга қизиқувчилар давлат бошқаруви вазифаларини юқори савияда бажарилишини таъминлайди ва давлат бошқарувини гўёки ўзининг иш фаолияти деб билади. Давлат хизмати давлат органларида ҳамда алоҳида давлат ташкилотлари ва корхоналарида амалга оширилиши мумкин. Шундай қилиб, амалдаги қонунчиликка биноан давлат хизматининг амалдаги фаолияти жамиятнинг турли соҳаларида давлат вазифа ва масалаларини бажариш мақсадида давлат хизматларини қонунда белгиланган давлат органи ходимининг ва суд ҳукумати ижрочилик фаолияти тушунилади. Бугунги кунда Республикада ҳолат давлат хизматида ислоҳот ўтказиш иқтисодни модернизациялашда муҳим йўналиш ҳисобланади. Ислоҳотнинг асосий йўналиши - ҳудудий меҳнат бозорида давлат хизматчиларининг ихтисослиги бўйича рақобатбардошлигини, шунингдек, давлат томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш, иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш, бозор муносабатларини 64 шакллантириш, ҳукуматнинг мустаҳкамланиши ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида давлат хизмати сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш. Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳот қилиш тарихий, маданий, миллий ва бошқа хусусиятлар ҳамда дунёвий ривожланиш тамойилларидан келиб чиққан ҳолда давлат хизмати тизимининг яхлитлигини таъминлайди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси давлат хизмати тизимини ислоҳ этиш чора-тадбирлари ва унинг асосида дастур ишлаб чиқилган. Дастурдан кўзланган мақсад давлат хизмати самарадорлиги, тури ва даражасини ошириш, давлат хизматчилари сарф- харажатларини оптималлаштириш, давлат хизмати таъминотини такомиллаштиришдан иборат. Мақсадга эришиш қуйидаги масалаларни ечишни тақозо этади: - давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий таъминотини оптималлаштириш учун шароит яратиш; - лавозим ва мансаб белгилари асосида давлат хизматчиларининг масъулияти, вазифа ва мажбуриятларини аниқлаш; - давлат хизмати тизими таъминотидан самарали фойдаланиш, давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш, молиялаштириш, режалаштиришнинг янги усулларини жорий этиш; - ҳукуматни мустаҳкамлаш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида давлат хизмати шаффофлигини таъминлаш; - давлат хизмати учун малакали кадрлар танлашнинг самарали усулларини қўллаш, давлат хизматчиларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш, уларнинг хизмат лавозимлари бўйича ўсишларига шароит яратиш; - давлат хизмати ва давлат хизматчиларининг ихтисосликлари бўйича малакавий ўсишлари учун кадрлар тайёрлаш дастурини жорий этиш; - давлат хизматчиларининг маънавий савиясини қонунчилик асосида мувофиқлаштириш, эътирозни аниқлаш ва можароларни давлат хизмати фойдасига ҳал этиш механизмларини жорий этиш; 65 - давлат хизматчиларининг ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ва давлат хизматлари самарали кечишини таъминлаш учун оптимал моддий-техник шароит яратиш; - давлат хизмати бошқарув тизимининг ривожланишини таъминлаш. Давлат хизматини ислоҳ этиш қатор омилларга боғлиқ, муҳимлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: - Ўзбекистон Республикасида янги давлатчиликни ташкил этиш ва давлат бошқарув тизимида ислоҳот ўтказишнинг зарурлиги; - давлат ҳукуматининг фаолият юритиш тамойилларига асосан қонунчилик, суд-ҳуқуқи ва ижро этувчига бўлинишини таъминлаш; - ҳуқуқий ислоҳотни амалга ошириш; - хўжалик ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш; - давлат ҳукумат органларини мустаҳкамлаш; - Ўзбекистон Республикаси давлат ҳукумати органлари субъектлари ва маҳаллий бошқарув органларини мустаҳкамлаш; - Ўзбекистон Республикаси субъектларида давлат аппаратларини яратиш; - янги давлат кадрлар сиёсатини амалга ошириш ва концепция ишлаб чиқишнинг зарурлиги; - маҳаллий ва ҳудудий давлат бошқарув органларида ташкилий- ҳуқуқий тадбирлар ўтказиш; - давлат хизмати ҳақида янги қонун ишлаб чиқиш ва амалдаги қонунини тубдан ўзгартириш. “Электрон ҳукумат” (e-Government) - давлат бошқарувининг замонавий ахборот технологиялари имкониятлари асосида яратилган, янги модели, бу тизим Интернет ёрдамида давлатнинг жамият билан ўзаро муносабатларини ифодалайди. “Электрон ҳукумат”нинг асосий вазифаси ички ва ташқи муносабатларнинг тармоқ операцияларини, ахборот технологиялари ва коммуникацион тармоқларнинг ҳаракатланишидан иборат. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling