Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
Оммавий ва ҳусусий институтлар ўртасидаги ўзаро
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
Оммавий ва ҳусусий институтлар ўртасидаги ўзаро
ҳамкорлик Амалдаги давлат ҳукумат, бюрократия ва парламент, тармоқли жамиятда янги бошқарув оммавий давлат шаклини: комиссия, форум, демократик ташкилий гуруҳларни ўз ичига олади. Аввал ахборот бошқарув учун марказлашган ва махфий бўлса, энди ахборот тарқалган, очиқ тармоқли бўлиб, тармоқли форум , таълим ва бошқаларни ўз ичига олади, ахборот жараёнлари эса интерфейс ва протоколлар билан боғланган. Одатда электрон ҳукуматнинг учта асосий элементи ажратиб ўтилади: Электрон воситалар ёрдамида омманинг фикрини (фуқаролар тармоғи, овоз бериш ва бошқалар) шакллантириш ва қарорлар қабул қилишга асосланган электрон демократия ва иштирок (e- democracy and participation); Электрон воситалар ёрдамида ўзаро оммавий, ҳусусий ва оммавий институтлар ўртасидаги ҳамкорлик шакли электрон фойдаланиш тармоғи (electronic production network) ҳисобланади; Фойдаланувчиларга, ҳусусий шахс ёки жамоага маҳаллий, ҳудудий ёки миллий портал орқали хизматни тақдим этишга асосланган оммавий электрон хизмат (electronic public services). Ушбу элементлар у ёки бу маънода сиёсий тизимга алоқаси бор. Шунинг учун ҳам электрон ҳукумат сиёсий маъмурий тизимда амалга оширилаётган ўзгаришларни ўрганиш имкониятини беради. Электрон ҳукуматни икки маънода талқин қилишади: Биринчиси – янги ахборот технологиялари асосида давлат бошқарув 133 фаолиятини такомиллаштириш маъносини англатиб, охир оқибатда аҳолига самарали хизмат кўрсатишни таъминлайди. Иккинчиси – фақат ташкилотлараро ўзаро муносабатлар харктерини янгилабгина қолмай балки, давлат бошқарувининг жамият билан ўзаро муносабатларини тўлиқ йўлга қўяди. Шундай қилиб, ҳукумат электрон воситалар ёрдамида аҳолига, бизнес-ташкилотларига самарали хизмат кўрсатади, ҳукумат тузилмалари ўртасидаги муносабатларни ҳам такомиллаштиради. Бунда қуйидаги натижаларга эришиш мумкин: ҳукумат ва жамият ўртасидаги ҳамкорлик шаклларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш; фуқаролар ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эришиш; иш ва бошқарув фаолияти шароитининг ўзгаришига мувофиқ равишда тез ва самарали мослашиш; аҳоли ва бизнес-тузилмаларга интерактив хизмат турларини кенгайтириш ва оптималлаштириш, хизмат тўловлари миқдорини мунтазам камайтириб бориш; давлат бошқарувида ташкилатлараро ўзаро муносабатлар самарадорлигини ошириш; давлат бошқарув тизимида етук мутахассислар салоҳияти ва савиясини ошириш; аҳолига ва бизнес-тузилмаларга хизмат кўрсатишда давлат хизматчилари маъсулиятини ошириш, давлат бошқаруви фаолияти шаффофлиги даражасини ошириш. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling