Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

 
 
Назорат саволлари. 
1. 
Электрон ҳукуматнинг ташкилий ва ҳуқуқий базаси 
жорий қилиш босқичлари. 
2. 
Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимининг жорий 
қилинганлиги даражаси қандай? 
3. 
Давлат бошқарувида АКТ қўллаш брсқичларини 
тушунтиринг. 
4. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
“Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва Давлат солиқ 
хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш 
тўғрисида”ги Қарори ҳақида нима дея оласиз? 
5. 
Ўзбекистонда 
ахборот-кутубхона 
тизимларини 
ривожлантириш соҳасида олиб борилган ишларни айтинг. 
 


27 
III. Боб. Электрон ҳукуматнинг концепциясини яратишда 
(G2C, G2В, G2G, G2Е, G2F) модели 
 
Режа: 
1. 
Муносабатлар ва уларнинг иштирокчиларини аниқлаш.
2. 
Муносабатлар асосида модулларни ўрганиш. Салбий ва 
ижобий таъсир кўрсатувчи омиллар. Модулларни қўллашга 
мисоллар.
3. 
Давлат бошқарувининг амалда қўлланилувчи бешта 
модулини ўрганиш Ўзбек модели.
4. 
Аҳоли 
ва 
тижоратга 
давлат 
хизматларини 
мувофиқлаштириш. Географик жиҳатдан жойлашиш масофаси 
таъсирини камайтириш. 
 
Муносабатлар ва уларнинг иштирокчиларини аниқлаш 
“Электрон ҳукумат” тизимини яратишдан асосий мақсад 
субъектив факторларни камайтирган ҳолда давлат хизматидаги 
мансабдор 
шахсларни 
фуқаролар 
билан 
яқинлаштиришни 
таъминлашдир. Бундан жамият ҳеч бўлмаганда порахўрлик ва 
коррупциянинг камайиши кўринишида фойда кўриши мумкин.
Албатта, содир бўладиган ўзгаришлар сайлов тизими, 
қонунчилик фаолияти, барча даражадаги ҳокимиятларнинг 
фуқаролар олдидаги масъуллиги назоратини амалга ошириш 
тизимлари, уларнинг бирлашма-лари ва тадбиркорлик фаолиятини 
қамраб олиши лозим. Қисқача қилиб айтганда, бу жараённи жамият 
ҳаёти асосини аниқловчи уч муҳим субъектнинг ўзаро 
муносабатлари кўринишида тасаввур қилиш мумкин Булар: давлат, 
мамлакат фуқаролари ва бизнес субъектлардир. Бунда фуқаролар 
биргаликда фуқаролик жамиятини ташкил этса, бизнес субъектлари 
эса мамлакатнинг иқтисодиётини аниқлайди, давлат эса ўзаро 
муносабатларни бирлаштирувчи ёки интеграцияловчи тизим 
ҳисобланади. Бу муносабатлар қуйидаги учта ним тизим ёки 
бошқача айтганда, “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий 
модулларида намоён бўлади: 


28 

давлат 
бошқарув 
органларининг 
ўзаро 
алоқаларига 
йўналтирилган модул G2G (жаҳонда қабул қилинган давлат 
давлат учун - government to government жумласининг 
қисқартмаси асосида қабул қилинган белги); 

ҳукумат муассасалари, давлат бошқарув органлари билан 
бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга 
йўналтирилган модул G2B (давлат бизнес учун - government to 
business); 

ҳукумат муассасалари, давлат бошқарув органлари билан 
фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган 
модул G2C (давлат фуқралар учун - government to citizens).
“Электрон ҳукумат” тизими, хусусан, унинг G2G модули 
тўғрисида сўз юритганда, барча даражадаги давлат ҳокимияти 
органларининг бошқарув жараёнларини ахборотлаштириш, бу 
органларни аҳоли ва бизнес субъектлари билан ўзаро муносабат 
функцияларини қўллаб-қувватловчи компьютер тизимларини 
яратиш 
тушунилади. 
Агар 
идораларда 
ушбу 
жараёнлар 
автоматлаштирилмаган бўлса ёки электрон ҳужжат айланиши 
мавжуд бўлмаса, давлатнинг ички трансакциялари амалга 
оширилган ва қоғозсиз иш юритиш режими жорий этилган деб 
бўлмайди. Бу борада фақат алоҳида жорий қилинган амалиётлар, 
масалан, электрон почта орқали маълумот жўнатиб, қоғозга чоп 
этиб, мансабдор шахсга қўл қўйдириш жараёни электрон ҳукумат 
тизимидан йироқдир.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling