Ахборот сохасини ислох килиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш


Мустақиллик даврида мамлакатимиздаги ОАВ ларининг қиёфаси


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana11.03.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1258804
1   2   3   4
Bog'liq
pUDia6TiXZvsvDjoL4WlJi8NU6llABMpSPOY0rIw

Мустақиллик даврида мамлакатимиздаги ОАВ ларининг қиёфаси, 
тизимдаги таркибий ўзгариш ва янгиланишлар қуйидагиларда намоён
бўлди:
1. ОАВнинг сони ва сифати кескин ортди
2. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда даврий босма нашрларнинг
интернет версиялари, интернет журналистика вужудга келди ва у жадаллик
билан ривожланди
3. Сўнгги ўн йил ичида мустақил босмаОАВ ларининг сони 2,5 марта, 
мустақил электрон ОАВларнинг сони эса 7 баробар ошди
4. Республикамизда истиқомат қилаётган кўп миллатли муштарийларнинг
талаб ва истаклари инобатга олинган ҳолда босма оммавий ахборот
воситалари 12 та тилда нашр этилмоқда, телевидение ва радиода ҳам бу
амалиёт қўлланилмоқда, эшиттириш ва кўрсатувлар қардош халқлар
тилларидан ташқари рус, инглиз тилларида ҳам эфирга узатилиб, веб-сайтлар
ўзбек, рус ва инглиз тилларида фаолият юритади


5. Бугун республикамиздаги оммавий
ахборот воситалари сиёсий-ижтимоий, 
ҳуқуқий, тиббий, таълим-тарбия, хотин-
қизлар, ижтимоий-маърифий, иқтисодий-
ижтимоий, спорт, маънавий-маърифий ва
шу каби бошқа кўплаб соҳалар бўйича
чиқарилмоқда
6. Давлат ва жамоат ташкилотлари
оммавий ахборот воситалари билан бир
қаторда нодавлат оммавий ахборот
воситалари ва уларнинг фаолиятини
қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қанча
ташкилотлар тизими яратилди. 


7. Халқаро ҳамжамиятни мамлакатимиз ҳаёти, 
ислоҳотларни амалга ошириш борасида қўлга
киритилган ютуқлар тўғрисида хабардор
қилиш, аҳолининг ахборотга бўлган
эҳтиёжини қондириш ҳамда фуқаролар ва
давлат органлари ўртасидаги ўзаро
алоқадорликни кучайтириш мақсадида
ҳозирги кунда интернет тармоғида деярли
барча давлат органларининг вебсайтлари
жойлаштирилган.
8. Сохага замонавий технологиялар изчил
жорий этилиши натижасида тизимга рақамли, 
мобиль ва интернет телевидение каби мутлақо
янги медиатузилмалар кириб келди.


Ахборот технологиялари асосида давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг
шакли ва мазмуни тубдан ўзгармоқда, давлат бошқарувининг инновацион
тизими – электрон ҳукуматлар, электрон давлатлар ташкил топмоқда, 
демократик бошқарувнинг тартиб-таомиллари (электрон демократия, 
тўғридан-тўғри фойдаланиш ёки танишиш демократияси) такомиллашиб
бормоқда. Ахборот жамиятида ижтимоий институтлар жиддий ўзгариб борар
экан, юз бераётган ўзгаришларни ўрганиш ва мушоҳада қилишга бўлган
эҳтиёж ҳам шунга яраша ортиб боради. 
Ҳозирги замон жамияти ахборот маконининг ўзгариши қадриятларнинг янги
тизими, билиш ва амалиётнинг энг янги устуворликлари шаклланишига олиб
келади. Бундай қадриятлар ва устуворликлар ўз навбатида инсоннинг
жамиятдаги хулқ-атворига, сиёсий ва иқтисодий тизимни ривожлантиришга, 
деярли барча ижтимоий институтлар фаолият кўрсатишига жиддий таъсир
ўтказади. 



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling