Ахборот узатиш мухити. Кабеллар Алоқа йўлларининг технологик кўрсаткичларини мослаш. Ахборотларни кодлаш. Reja
Download 328 Kb.
|
Ахборот узатиш мухити
5-расм. Шиша толали кабелни микробокс қурилмаси ёрдамида улаш
4. Кабелсиз алоқа Компютер тармоқларида баьзи ҳолларда каҳел орқали улаш ўрнига, шунингдек, кабелсиз каналлардан ҳам фойдаланилади. Уларнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, ҳеч қандай кабел ётқизишга ҳожат қолмайди. Демак, деворларни тешишга, кабелларни маҳкамлашга, фолшпол остидан ўтказишга ёки осма шипдан ва шамоллатиш йўлларидан кабелларни ўтказишнинг кераги йўқ. Шунингдек, кабелнинг узилганжойини қидириш ва улашга ҳам ҳожат қолмайди. Яна компютерларни бемалол хонада ёки бино бўйлаб кўчириш мумкин, чунки компютер кабеллар билан боғланмаган. Радиоканал — бу усулда ахборот узатиш учун радио тўлқинларидан фойдаланилади, шунинг учун бу усулда алоқа юзлаб ва ҳатто, минглаб километрга узатилади. Ахборот ўтказиш тезлиги секундига ўнлаб мегабитгача етиши мумкин (бу ҳолда танланган тўлқин узунлиги ва кодлаш усулига боғлиқ). Маҳаллий тармоқларда радиоканалдан фойдаланмаслик сабаблари қуйидагилар: узатиш ва қабул қилиш қурилмалари қиммат, шовқиндан сақланиш даражаси паст, ахборотни узатиш вақтида сир сақлаш буткул таьминланмаган ва мустаҳкамлик cларажаси паст. Лекин глобал тармоқлар учун радиоканал кўпинча ягона восита бўлиб қолади, чунки сигнални тиклаш спутниги ёрдамида ахборотларни бутун дунёга узатишни таьминлаш нисбатан оддийдир. Узоқдажойлашган бир неча маҳаллий тармоқларни ўзаро улаб, бир бутун тармоқ ҳосил қилиш учун ҳам радиоканалдан фойдаланилади. Ахборотни радио узатиш турининг бир неча стандарти мавжуд. Уларнинг икки турига тўхталиб ўтамиз: тор спекторда (ёки бир частотали узатиш) узатиш 46500 м2 майдонни қамрашга мўлжалланган. Бу ҳолдаги радиосигнал металл ва темир-бетон тўсиқлардан ўта олмайди, шунинг иичун бир бино ҳудудида ҳам алоқа ўрнатишда жиддий муаммо ҳосил бўлиши мумкин. Алоқа бу ҳолда нисбатан секин амалга ошади (4,8 Мбит/с атрофида); бир частотали узатишнинг камчилигини енгиш учун тар-қалган спекторда қандайдир частота йўлагини канаиларга бўлиб ишлатиш таклиф қилинади. Тирмоқ абонентларининг ҳаммаси жнаМум вақт оралиғида баробар (синхрон равишда) кейинги каналга ўтадилар. Махфийликни сақлаш учун махсус кодлаштирилган ахборот ишлатилади. Бундай узатиш тезлиги унчалик юқори эмас 2 Мбит/с.дан ошмайди, абонентлар орасидаги масофа 3,2 км (очиқ майдонда) ва бино ичкарисида 120 метрдан кўп эмас. Келтирилган турлардан ҳам бошқа радиоканаллар мавжуддир, масалан, уялик тармоқ, худди уяли телефон тармоқ тамойиллари каби (улар майдонда тенг тақсимланган сигнални қайта тиклаш қуриҳналаридан фойдаланадииар), шунингдек, микротўлқин тармоғида тор йўналтирилган узатишни ердаги қуриҳналар ўртасида ёки спутник ва ердаги стансиялар оралиғида қўлланилади. Инфрақизил канал ҳам симларсиз ахборот узатишни таьминлайди, чунки алоқа учун инфрақизил нурланиш ишлатилади (телевизорларнинг масофадан бошқариш қурилмаси каби). Радиоканалга қараганда, уларнинг асосий афзаллиги электромагнит тўсиқларга сезгир эмас, бу хусусияти саноат корхоналарда ишлатиш имконини беради. Бу ҳолатда ҳақиқатан узатиш қуввати юқори бўлиши талаб қилинади, сабаби бошқа ҳеч қандай иссиқлик нурланиш (инфрақизил) манбалари таьсир қилмаслиги учун. Инфрақизил алоқа ҳавода чанг миқдори кўп бўлган шароитда ҳам ёмон ишлайди. Инфрақизил канал бўйлаб ахборот узатишнинг чегара қиймати 5—10 Мбит/с.дан ошмайди. Ахборотни сир тутиш имконияти ҳам радиоканал ҳолатидек йўқ. Радиоканал каби узатиш ва қабул қилиш қурилмалари нисбатан қиммат. Бу санаб ўтилган камчиликлартуфайли инфрақизил каналидан кам фойдаланадилар. Инфрақизил канал икки гуниҳга бўлинади: кўриш масофасидаги каналлар, буларда алоқа нур орқали амалга оширилади. Нур узатиш қурилмасидан тўғри қабул қилиш қурилмасига йўналтирилади. Бу ҳолда алоқа тармоқ компютерлари ўртасида тўсиқ бўлмаган ҳолдагина амалга ошади. Кўриш масофасидаги каналнинг ахборот узатиш масофаси бир неча километрга етади; тарқалган нурланишдаги каналлар, бу турдаги канал пол, шифт, девор ва бошқа тўсиқдан қайтган сигналларда ишлайди. Тўсиқлар бу ҳолда қўрқинчли эмас, лекин алоқа фақат бирбино чегарасида амалга ошади. Табиийки, мавжуд симсиз алоқа каналлари «Шина» топологиясига тўғри келади, сабаби ахборот ҳамтна абонентларга ҳир вақтнинг ўзида узатилади. Лекин тор йўналтирилган ахборот узатишни ташкил қилинган тақдирда хоҳланган топология (“«Ҳалқа” «Юлдуз» ва бошқ.) учун радиоканални ва худди шунингдек, инфрақизил каналини татбиқ қилиш рнумкин. Download 328 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling