- Режа:
- Ўралган жуфтлик асосидаги кабеллар
- Коаксиал кабеллар
- Оптик толали кабеллар
- Кабелсиз алоқа каналлари
Ахборот узатиш мухити - Ахборот ўтазиш мухити деб–компьютерлар ўртасида ахборот алмашинувини таминловчи ахборот йўлларига (ёки алоқа каналларига) айтилади.
- Кўпчилик компьютер тармоқларида (айниқса махаллий тармоқларда) симли ёки кабелли алоқа каналлари ишлатилади, вахолангки симсиз тармоқлар хам мавжуддир.
Кабел турлари - ўралган жуфт симли кабел (витая пара, twisted pair), улар химояланган яаъни экранлаштирилади (экранированные, shielded twisted pair, stop) ва химояланмаган яъни экранлаштирилмаган (неэкранированные, unshielded twisted pair, UTP);
- коаксиал кабеллар (coaxial cable);
- оптик толали кабеллар (оптоволоконные кабели, fiber optic).
- 1995 йилда қабул қилинган EIA/TIA 586 (Commercial Building Telecommunication Cabling Standard) стандарти мавжуд бўлиб, хозирги вақтда шу стандартдан фойдаланилади.
Ўралган жуфтлик асосидаги кабеллар -
- Одатда ўралган жуфтлик кабел таркибида 2 та ёки 4 та жуфтликдан иборат бўлади
Ўралган жуфтли кабелларнинг (UPT) EIA/TIA 568 стандартига кўра тоифаси - 1-тоифасидаги кабел–бу оддий телефон кабели (ўралмаган жуфт сим) бўлиб, у орқали фақат товушни узатиш мумкин, ахборотни эмас. Бу турдаги кабел техник кўрсатгачлари катта чекинишларидан иборат (тўлиқ қаршилиги, ўтказиш йўлаги, чорраха йўналиши).
- 2-тоифадаги кабел–бу ўралган жуфтликдан иборат кабел бўлиб ахборотни 1 МГц гачан частота оралиғида узатиш учун мўлжалланган. Кабел чорраха йўналишлар даражасига тестланмайди. Хозирги вақтда жуда кам ишлатилади. EIA/TIA 568 стандарти 1 ва 2 тоифадаги кабелларни ажратмаган.
- 3-тоифадаги кабел–бу кабел ахборотларни 16 МГц гача частота оралиқда узатишга мўлжалланган, ўралган жуфтликдан ташкил топган бўлиб, 1 метр узунликда икки сим бир бирига 9 маротаба ўралган, кабел хамма кўрсатгичлар бўйича тестланади ва 100 Ом тўлқин қаршиликка эгадир. Махаллий тармоқларга стандарт тмонидан тавсия қилинган энг оддий кабел тури бўлиб хозирги вақтда кўп тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |