Ахборот ва педагогик технологиялар факультети


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/38
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1561244
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
1111dasturlash texnologiyalari

Дастурнинг стил бирлиги
Дастур қанчалик мантиқли ва кетма кетликда жиҳозланган бўлса, у 
шунчалик яхши ёзилган дейилади. Агар кодни форматлаш олдиндан айтиб 
бўлмайдиган даражада ўзгариб борса: масалан, цикл массивни гоҳ 
қийматларининг ўсиб бориши гоҳо камайиб бориши тартибида кўриб чиқиш 
назарда тутилса, у ҳолда дастур яхши ўқилмайди ва дастурнинг ишлаш 
ишончлиги ҳам камайади. Дастур жиҳозланишида отступлар албатта 
дастурни ўқишни осонлаштиради. Масалан, қавсларни қандай ишлатиш 
лозим? Қавсларни if конструкцияси ёзилган қаторда ишлатиш керакми ёки 
навбатдаги қаторда ёзиш лозимми? Дастурчилар доимо код матнини мумкин 
бўлгунча яхши жойлаштиришга ҳаракат қилишади. Дастурчилар аллақачон 
дастур матнини жойлаштириш стилини танлашган. Қавслар фақат шартли 
операторларда ва цикл танасини аниқлашда ишлатилади. 
Дастур стилини ёзиш албатта катта кўникма ва усталикни, ижодий 
ишни талаб қилади, буни қуйидаги мисолда келтирамиз. Битта ўзгарувчи 
қийматини ҳар хил қийматларда таққослаш талаб қилинганда баъзи 
дастурчилар қуйидаги дастурни ёзишади: 
IF A=1 THEN …; 
IF A=2 THEN …; 
IF A=3 THEN…; 
Бу дастурда агар А=1 бўлса ҳам барибир ҳамма операторлар 
бажарилади. Аммо биз дастурда ELSE операторини ишлатсак, бошқа 
таққослашлар тўхтатилади: 
IF A=1 THEN … 
ELSE IF A=2 THEN… 
ELSE IF A=3 THEN …;
Қуйидаги мисолларда дастурлашнинг ташкил этилишини ва айниқса 
қуйидаги параметрларнинг бажарилишини ўрганиб чиқинг: 
1. Дастурнинг тўғри ёзилишини. 
2. Дастурлаш стилининг ишлатилиши. 
3. Дастурда изоҳларнинг ишлатилиши. 


22
4. Дастурда чегаравий шартларнинг бажарилишини. 
5. Дастурда ўзгарувчилар ва константаларнинг тўғри ишлатилиши. 
6. Дастурлашда ишлатилган технология тури. 
7. Дастурдаги хатолар ва уларнинг манбалари (агар улар бўлса). 
8. Дастурнинг ишлашини тушунтириш. 
9. Дастурдаги 
ишлатилган 
асосий 
дастурлаш 
техникаси 
элементларини.
1- Мисол. Квадрат тенгламани ечиш дастурини ёзиш талаб қилинсин.
Дастур коди: 
Program kvadrat; 
Var 
X1,x2,a,b,c,d,z: real; 
Begin 
Read (a,b,c); d:=b*b-4*a*c; z:=2*a; 
if d>=0 then 
begin 
x1:=( b+sqr(d))/z; x2:=( b-sqr(d))/z; end 
else begin 
x1:=- b/z; x2:=sqrt(Abs(d))/z; end; Writeln('x1=',x1,',x2=',x2,',d=',d );end.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling