Ахс сўровномаси


Ижтимоий мардлик (дадиллик-тортинчоқлик)


Download 160.86 Kb.
bet4/6
Sana18.03.2023
Hajmi160.86 Kb.
#1281622
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Р.Б.Кеттеллнинг 16 ОШС (2)

5. Ижтимоий мардлик (дадиллик-тортинчоқлик).
Баллар йиғиндиси: 5, 15, 25, 35, 45, 55, 65, 75, 85, 95.
1-3 балл (3,5). Сиз тортинчоқсиз, уятчансиз, ўзингизга ишонмайсиз; ,қўрқоқсиз, доим ўзингизни четга оласиз, одатда ўзингиздан кўнглингиз тўлмайди, сиздаги нерв системаси таъсирига ўта берилувчан бўлиб, ҳар қандай хавф-хатарга кучли реакция қиласиз. Одамлар билан биргаликда иш қилишни ёқтирмайсиз, секин қийналиб гапирасиз. Ижтимоий дадиллик кўрсаткичи паст одамларнинг “Мен-концепцияси” кўпинча, салбий бўлиб унинг ишига ва ижтимоий мавқеига салбий таъсир этади..
5-6 балл (4; 4,5; 6,5;7 балл) –Сизни ижтимоий дадиллик бўйича кўрсаткичингиз педагогик фаолият учун энг мақбул кўрсаткич. Сиз етарли даражада ботирсиз, одамлар билан алоқага эркин кира оласиз, муомаладаги қийинчиликларни енга оласиз, кутилмаган ҳолатларга тушиб қолганингизда ўзингизни йўқотмайсиз.
8-10 балл (7,5 балл). Сиз тўла эркинсиз, ижтимоий ботирсиз, эҳтиёткор эмассиз, янги нарсаларни текшириб кўришни яхши кўрасиз. Шунингдек, “терингизнинг қалинлиги” деталлар билан эҳтиётсизлик билан муомалада бўлишингизда, хавфли белгиларни эътироф этишда, зўриқиш вазиятини енгил бошдан кечиришда муҳим рол ўйнайди. Уддабуронсиз, шу билан бирга ўз фаолиятингизда хавф-хатардан қўрқмаслик ҳолатини оқламайди.
6. Ишонувчанлик – шубҳаланиш.
Баллар йиғиндиси: 6, 16, 26, 36, 46, 56, 66, 76, 86, 96.
1–3 балл (3,5 балл) – Сиз ишонувчансиз, бу хусусиятингиздан атрофдагилар фойдаланишади. Рашк ёки кўра олмасликдан бутунлай озодсиз. Қувноқсиз, рақобатга интилмайсиз, бошқалар ҳақида қайғурасиз, гуруҳларда яхши ишлайсиз.
Сизнинг бу хусусиятингиз ҳамкасбларингизга маъқул келади. Ўйлаб кўринг ва ўзингиз хулоса қилинг.
5–6 балл (4; 4,5; 6,5; 7 балл) – Сиз ақлингизга асосланиб ишонасиз, бу фаолиятингизни самарали бўлишига олиб келади.
8–10 балл (7,5 балл) – Сиз шубҳаланувчансиз, деярли ҳар доим алоҳида фикрингиз бўлади, сизни алдаб бўлмайди, сиз ишонувчан эмассиз, иккиланасиз, ҳаракатларингизда эҳтиёткорсиз, бошқаларга кам ғамхўрлик қиласиз, бошқалар муваффақиятини кўра олмайсиз, кўпроқ ички кечинмаларга бериласиз. Ўзини “Мен”ини ва “Мен–концепцияси”ни бундай агрессив шаклда ҳимоя қиладиган шахс “Мени муваффақиятларимга етарли эътибор беришмайди ва етарли баҳолашмайди”, деб ҳисоблайди. Шуни билингки, қанчалик касбий қобилиятларингиз шаклланган бўлса, шунчалик шубҳаланиш кам бўлади.

Download 160.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling