ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet115/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Хроник қонашлар


Аёллар ҳайз, ҳомила, эмизиш воситасида танадаги зарарли моддалардан тозаланишади, бу тарзда, оғир касалликлардан, хусусан, саратон касалидан сақланишади.
Хроник қонашлар касал аёл учун аслида қутқарувчи фактор ҳисобланади. Қонашлар танада соғлиққа зарарли нарсаларнинг касаллик даражасида кўпайганини кўрсатади.
Аёл қонаш воситасида бу зарарли моддалардан ва токсинлардан қутилади.
Аммо, афсуски, аёллар қонаган бачадоннинг қийматини фақат уни жарроҳлик йўли билан олдириб ташлаганларидан сўнг билишади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: “Аллоҳ таъоло барча махлуқотни яратиб бўлганидан кейин бачадон туриб, Раҳмоннинг этагидан тутди. Аллоҳ таъоло унга “воз кеч”, деди. Бачадон “Бу туришимнинг сабаби, боғлар(иплар)нинг кесилишидан (олиб ташланишимдан) Сенга сиғина-ман”, деди. Аллоҳ таъоло унга “Сени сақлаганни - сақлашим, сен билан алоқасини узган билан - алоқамни узишим сени рози қиладими?”, деди. Бачадон “Ҳа, Роббим! Рози қилади”, деди. Аллоҳ таъоло “Бу ҳақ сенга берилди”, деди”. (Бухорий , “Жомеус-Саҳиҳ”, 134 ҳадис)
Нега бачадон Аллоҳдан паноҳ истади?

  • Чунки аёллар бола тушириш учун бачадонларига спица тиқишарди. Бу ҳолда бачадон иккита фожиа билан юзма-юз келарди: биринчидан, кўз қорачиғи каби сақлаган боладан жудо бўлса, иккинчидан, бу жараён сирасида баъзан бачадон ўзининг тешилганини ҳам кўрарди.

  • Ёки aбортда бачадон ичи кавланиб, бола майда-майда қилиб олиниб, бу ваҳшат жараёни “бачадон йиғлаши”(uterin cry)га қадар давом этарди.

  • “Цезар амалиёти” одатда, табиий туғиш вақти келмасдан қилинади. Бачадон, на бола, на ўзи туғишга тайёрланмасдан кесилганини, боланинг ўз жойидан қўпориб олинганини кўрган бўлиши мумкин.

  • Ёки кичик бир муаммо пайдо бўлса, бачадоннинг вужуддаги вазифаси зўровонлик билан тугатилиб, ўша Ҳадиси қудсийда айтилгандек, боғлари суғириб олиниб, ахлатга улоқтирилишини кўради.

Термизий (6-жилд, 164 - саҳифа) баёнида бу кудсий хадис шундай талкин этилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:«Аллоҳ таоло деди: «Раҳмон - Менман, раҳмни(бачадонни) Мен яратдим ва уни Раҳмон исмимнинг бир парчаси айладим. Ким уни парваришласа, Мен хам унга яхши қарайман. Ким у билан боғини кесса, Мен ҳам у билан боғимни кесаман».
Эслатма: Танага боғлар билан боғланган биргина аъзо бачадондир. Айни пайтда, бачадон инсониятнинг давоми ҳамда кўпайишининг ягона маконидир ва баданда бир Жаннат мисолидир.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling