Оғиз касалликларини жойлашувига кўра даволаш
Даволаш, юқорида айтилган оғиз касалликларига сабаб бўлган нарсалардан қочиш билан бошланади. Иккинчидан, оғиздаги амальгама ва нанокомпозит пломбалар чиқарилади.
Бундан кейин:
Ҳар тонг оғизга бир тутам ёввойи жамбул олинади. Бироз чайнагач, бутун оғиз ичи тўқималарига яхшигина шимилади. Оғиз ичи тўқималарида тўпланган токсинлар тупукка аралашади. Оғиз тўлса, тупурилади.
Ҳар оқшом 8 дона қалампирмунчоқ тупук билан намланади, тишларда бироз эзилиб, лаблар билан милклар орасига тўрттадан қўйилади. Эрталабгача туради ва тупурилади. Бу 1-2 ҳафта давом этади.
Ҳар кун жағ ости билан қулоқларнинг олдиларигача банка қўйилади. 3-5 дақиқа туради. 2 ҳафта давом этилади, 3 ой танаффус билан такрорланади.
1 ҳафта ўтиб милкларга кетганича зулук қўйилади.
Яралар ёпилганидан сўнг, мисвок ишлатиш бошланади ва камида 40 кун давом этилади.
Оғизда тиш қоплaма (коронка)лар бўлса, ҳар таҳоратда милклар массаж қилинади ва шишган милклар қонатилади.
Умумий нўхот катталагидаги прополис, ёки қарағай сақичи + фимиам аралашмасини 2-3 соат чайнагандан сўнг, ютилади. 40-60 кун давомида бу жараён милк қонашларининг ва яллиғланишининг олдини олади; ҳазмни тузатади, ичакларни ишлатади.
Зулук курсидан сўнг 3-5 кун ўтиб бошдан хожамот қилади.
Кунда 2-3 марта тишлар мисвокланади, ҳар сафар мисвокнинг учи кесилади. Ёки милклар бармоқ билан массаж қилинади.
Тиш тозалиги ва оғизнинг яхши ҳиди учун кунига 5-7 дона кардамон ёки қалампирмунчоқ чайналади ва ютилади.
Қўшимча модда таркибли тиш пастаси ишлатиш тавсия этилмайди. (Чунки тиш пастаси оғизда яшаган ва оғиз соғлигидан масъулиятли бўлган 35 тур микробни йўқ этади. Бу микроблар тикланмагунича оғиз соғлиги ҳақда гапириш мумкин эмас).
Бу даволанишни амалга оширганлар тиш пастасининг тозаловчи эмас, кирлатувчи эканини англайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |