Эски витилиго жойларини ёпадиган дорилар:
Анор пўсти пиёз пўсти билан қайнатилади ва сузилади. Ичига тенг миқдорда майдалаб тўғралган шувоқўти ва хина қўшилиб 15 дақиқа дамланади. Такрор сузилгандан кейин пахтали мато ботирилиб, витилиго жойларига едириб сурилади.
Чала пишган (кўк) узум суви ва узум шохи суви ёки семизўти суви ичиш витилиго ва садафнинг ривожланишини тўхтатади. Кунда 3-4 граммагача заъфарон ёғи ичиш ҳам фойдали.
Зайтун ёғи ичиш ва ҳаммомдан сўнг зайтун ёғи билан ёғланиш ҳам бу касалликлар учун шифо.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дунёнинг баъзи жойларидаги тупроқ ва лойнинг ва хусусан Мадинадаги тупроқ ва лойнинг витилиго ва садаф учун шифо эканини айтганлар.
Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Бошнинг орқасидан қон олдириш – телбаликка қарши, абрашликка (бараса), мохов касалликларига ва диққатни жамлашга, тиш оғриқларига фойдали”, деганлар.
Лекин витилиго касалининг бошидан ташқари танасининг ҳар қандай бошқа ерига банка қўйиш - токсик моддаларни тўплангани учун - витилигога сабаб бўлиши мумкин. Бу сабабдан, танада хожамот қилинмайди ва банка қўйилмайди. Фақат зулуклар фойда беради, чунки зулуклар токсик моддани эритиб, ташқари чиқаради ёки кетказади.
Витилиго учун зарарли нарсалар: Сигир гўшти, бостирма каби қурутилган гўшт, сужук, сосиска, колбаса каби аралаш гўштлар ва ёғлар, қовурма, гидрoгeнланган ёғлар, ош тузи каби рафиналанган маҳсулотлар, туриб қолган сув, қуюқ сув, кўл суви каби ҳаракатсиз ёки ҳаракати кам бўлган сувлар, барча қўшимчали тайёр таом ва ичимликлар.
Қадимги табиблар ва замонавий шифокорларнинг витилигога қарашлари бир хил: Хрониклашган ёки тез ривожланаётган касалликни яхшилаш мумкин эмас, фақат ривожланишини тўхтатиш мумкин. Аслида, садаф ва жуззом (мохов) касалликларининг ривожланишини тўхтатиш ҳам жиддий даволашдир.
Ислом тарихида дуо баракати билан витилигодан шифо топганлар бор. Булардан бири Увайс Қoрoний ҳазратларининг шу дуолари машҳур: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. “Илоҳи анта Робби ва анa-л-ъабд ва анта-л-холиқу ва ана-л-махлуқ...” (охиригача ўқилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |