ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet41/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Булардан ташқари:
Қовурилган ва туриб қолган писта, бодом ва шўрданаклар
Маргарин, писта (кунгабоқар) ёғи ва жўхори ёғи каби рафиналанган (тозаланган) қўшимчали ёғлар холестеринни оширади ва томирларда қаттиқ тиқилишлар ҳосил қилади. (“Ёғлар” бўлимига қаранг.)
Кетчуп, сосиска, тайёр тузламалар, қўшимчали мураббо ва сунъий асаллар;
Пасторизе сут, тайёр шўрва ва бошқа туриб қолган маҳсулотлар;
Аспартам, аспасвит, аспамикс, глюкоза, фруктоза каби трансген ширинлаштирувчилар; бўёқ, арома (сунъий xушбўй ҳид), қуюқлаштирувчи, сут кукуни, тухум кукуни, ёғ ва сақловчи моддаларни ўз ичига олган тайёр таомлар, сунъий тайёр мева сувлари ва колали ичимликлар - соғлиққа зарарли, улардан узоқ туриш керак.
Улар буйрак, жигар, мия ва жинсий аъзоларининг тўқималарига зарарли таъсир кўрсатади, хотирани йўқотишга, консентрациянинг (фикрни бир жойга тўплашнинг) бузилишига, бепуштликка, қанд касаллигига, аллергияга, генетик мутацияларга ва бугунгача аниқланмаган (MS каби) касалликларга сабаб бўлади. (“Қўшимча моддалар” бўлимига қаранг.)
“Табиий” дейилган витамин ва дориларнинг барча-барчаси гени ўзгарган маҳсулотлардан олинади. (“GMO” бўлимига қаранг.)
Кир ювиш порошокларини умуман ишлатмаслик, улардан сақланиш керак. Ёғ эритувчилар, тузларни эритувчилар, қувур очувчилар, хлорли порошоклар ва шунга ўхшаш турли порошоклар ва датаржанлар мия ва тироид тўқималарини зарарлайди, мияда қон айланишини бузиб, MS каби неврологик ва руҳий касалликларга сабаб бўлади. Ўпкадаги бронхлар ва алвеолаларни эритиб, шиширади ва ҳолдан тойдиради, қонга аралашиб аллергияга, бепуштликка ва саратонга сабаб бўлади. (“Сунъий xушбўй ҳидлар (Aроматлар)” бўлимига қаранг.)

Таҳорат


Таҳорат соғлик юзасидан жудаям фойдали ҳисобланади.
Инсон танасида тахминан 700 Биологик Актив Нуқта бор. Уларнинг 66 таси, “Агрессив нуқталар” деб номланган экстра актив нуқталардир. Агрессив нуқталаридан 61 таси таҳорат аъзоларида жойлашган. Таҳоратда аъзолар ювилаётиб, барча Актив Нуқталар ва агрессив нуқталарнинг мувозанати сақланади. Шу сабабдан таҳоратдаги тартибни, кетма-кетликни бузмасликка эътибор қаратиш керак. Юз ювиларкан ошқозон, ичак, сафро косаси (ўт пуфаги), сийдик йўллари, асаб тизими ва кўпайиш аъзолари; Қўллар ювиларкан ичаклар, юрак, ўпка, кўпайиш аъзолари ва қон айланишини тартибга солади. Қулоқлар таҳминан 100 Биологик Актив Нуқтадан иборат ва барча аъзоларга боғланган бошқарув марказидир. Қулоқлар масҳ қилинганида барча аъзолар уйғонади. Оёқлар ювиларкан гормон мувозанатини таъминлайдиган, ривожланиш ва кўпайишни бошқарадиган - гипофиз, буйраклар ва барча аъзолар фаолиятини таъминлайдиган - Биологик Актив Нуқталар уйғонади.
Акупунктур нуқталарининг уйғотилиши натижасида танада қувват ва қон айланиши осонлашади, тананинг чидамлилиги ортади, иммунитет тизими қувватлашади. Иссиқ кўтарилганда совуқ сув билан таҳорат олинса, иссиқ 1,5-2 даража тушади.
Таҳорат юқори қон босимини туширади, бош оғриғини енгиллаштиради, кўп ухлаш, ҳолсизлик ва жаҳлни кетказади. Совуқ сув ишлатиш таҳорат ва ғуслнинг фойдаларини орттиради. Фақат ўпка ёки жигарида касали бўлганлар, жарроҳликдан чиққанлар, қариялар, ичи кетаётганлар учун таҳоратда илиқ сув ишлатиш яхшироқ.
(Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларга тахорат учун илиқ сув тавсия қилар эдилар. Бу тавсия авом учун эмас, тубан руҳ мартабаларига оид касалликлардан қутулиб, юксак маънавий мартабаларга эришганлар учун эди. Бу тавсия пиёз ва саримсоқ емаслик тавсиясига ўхшайди…)
Таҳорат оларкан, оғизни мисвок билан тозaлаш муҳимдир. Мисвок акупунктур нуқталари воситасида милклардаги 28 нерв билан боғланган миянинг, 5 туйғу аъзолари ва синуслар, мускуллар, ички аъзолар ва хусусан кўпайиш аъзоларининг фаолиятини тартибга солади. Мисвок мускуллардаги оғриқни кетказади, милк касалликлари ва тиш чиришининг олдини олади. Оғиздаги зарарли микробларни ўлдиради. Доимий равишда мисвок ишлатиш инсоннинг ақлий саломатлигини ва хотира мустаҳкамлигини оxирги нафасгача таъминлайди.
Мисвокнинг таъсири қўлланганидан бошлаб 48 соат давом этади.
(“Мисвок” бўлимига қаранг)

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling