ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet80/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Моргеллонс


Америкада янги “Моргеллонс” номли касаллик топилди. Моргеллонс белгилари: қоринда гижжа ва ари чақиш ҳисси; терида қизғиш рангдаги қичишадиган тери лезион(яра)лари; тери остидан мовий, қизил, яшил, шаффоф ёки оқ фибра иплари, қандайдир қурт ва қора ҳашоратсимон парчаларнинг чиқиши. Бу «ип»лар ва парчалар - шилимшиқи сақичсимон модда инсон териси остида харакат этади.
Моргеллонснинг бошқа симптомлари: чарчаш; бўғимлар оғриғи ҳисси, неврологик таъсири эса, зеҳн паришонлиги, яқин замон xотирасини йўқотишдир. Баъзи давлатлар томонидан ишлаб чикарилиб, учоқлардан сепилган заҳарли кимёвий моддалар ёки сунъий махлуқотлар, эмлаш ва дориларда қўлланилган “сунъий онг”ли нанотехнологик маҳсулотлар, ген муҳандислиги ёки антибиологик қурол тадқиқотлари ушбу касалликнинг сабаблари сифатида кўрилмоқда.
Баъзи тадқиқотчилар эса янги чиққан, қиммат, “бутун касалликларга даво” ҳисобланган дорилар, антибиотиклар, антифунгал кремлар, витаминлар, ҳайвонларга бериладиган дори ва қўшимчали емлар, генетиги ўзгартирилган Хитой пахтасидан тўкилган газмоллар ва газмоллардан тайёрланган маҳсулотлар сабаб бўлганини илгари суришмoқда. Буларнинг ҳаммaси эҳтимол доирасидадир.
Бугунги кунда бу касалликни агробактерия билан ҳам боғламоқдалар.
Тўғрироғи, бу агробактерия - турли ўсимлик ва ҳайвонлардан олинган трансгенларни ўзида мужассам этган плазмидлардир. Улар ўсимликларда шиш ҳосил қиладиган тупроқ бактериясининг таркибидаги плазмидлардир. Бу плазмидларни биотехнологлар генларни кўчириш (ГМО) учун ишлатадилар. Айнан шу бактериялар нафақат ўсимликлар, балки ҳайвон, ҳатто инсон организми ҳужайралари(ДНК)га ҳам трансформация бўлишга кодирдир. Бугун Нью Йоркдаги биохимия профессори Виталий Цитовский, агробактерия ёрдамида Моргеллон касаллигини ҳайвонларда моделлаштиришга эришди.
Украинада эса «Каргил» ширкати катта майдонда генетиги ўзгартирилган кунгабоқар экади. Бу ширкат далаларидаги ўргимчак, пашша ва бошка турли ҳашоратларда ҳам ўша Моргеллон касаллиги белгилари пайдо бўлган. Бу ҳашоратлар юқорида таъриф этилган даҳшатли рангли «ип»лар билан чўлғангандир. Моргеллон касаллигини даволаш мумкин эмас, чунки плазмидлар ўсимлик, ҳайвон ва инсон ДНКаси ичига трансформация бўлиб, организмнинг бир парчасига айланади. Ўз навбатида, организм ҳам ГМО (мутант) организмига айланган бўлади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling