Аждодларимизнинг буюк жасорати авлодларга ибрат


Download 63.67 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi63.67 Kb.
#1263013
Bog'liq
Аждодларимизнинг буюк жасорати


Аждодларимизнинг буюк жасорати — авлодларга ибрат
BY ТЎЛҚИН ЭШБЕК · 26.08.2021
Миллий озодлик ҳаракати аъзоларини “босмачи” сифатида онгимизга
сингдириш учун ҳар қандай тарғибот усулларидан, айниқса, кино санъатидан унумли фойдаланилгани ҳеч кимга сир эмас.

ЖамиятТанлаш
11:47 / 13.10.2020
Муносабат
Яқинда Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидойилик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунаввар қори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланганини халқимиз катта мамнуният билан, қизғин кутиб олди.
Президентимиз томонидан “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишнинг имзоланиши эса буюк аждодларимизнинг бой маънавий мероси, уларнинг юртимиз озодлиги йўлида кўрсатган жасорати ҳамда ёрқин хотирасига ҳар қачонгидан кўра бугун жуда катта эътибор қаратилаётганини англатади.
Фармойишда белгиланган асосий вазифалардан бири, қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг авлодлари ва яқинлари, ўша давр воқеаларини чуқур биладиган кишиларнинг хотираларини ёзиб олиш, оилавий архив ва кутубхоналарда сақланаётган тарихий материалларни, ноёб суратларни тўплаш ишларини мувофиқлаштириш эканини таъкидлаш мумкин.
Ҳақиқатдан ҳам, яқин-яқингача қатағон қурбонлари деганда, ўтган асрнинг 30-йилларида қирғинга учраган машҳур жадидчилик ҳаракатининг беш-ўн намояндаларини тушуниб, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиб, ёшларимизга етказиб келганмиз. Ҳаттоки, уларнинг ҳам айримларининг номлари деярли тилга олинмай қўйилганини кўпчилик билмайди. Шунга яраша, бу борада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг кўлами ҳам тор доирада чекланиб қолган.
Қолаверса, унгача бўлган даврларда ҳам мустамлакачилар томонидан юртимиз озодлиги учун курашган аждодларимиз шафқатсизларча қириб ташланган, жамиятнинг таянчи бўлган тадбиркорларнинг мулклари тортиб олиниб, қулоқ қилинган.
Миллий озодлик ҳаракати аъзоларини “босмачи” сифатида онгимизга сингдириш учун ҳар қандай тарғибот усулларидан, айниқса, кино санъатидан унумли фойдаланилгани ҳеч кимга сир эмас. Ўша пайтларда истиқлол учун жонини фидо қилиб, шаҳид бўлганлар, миллий озодлик ҳаракатларига бош бўлган аждодларимиз ҳақидаги асл ҳақиқатни кенг оммага етказиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг ушбу фармойиши ўтмишимизга, хусусан, тарих фанига шу чоққача илмий онгимизни эгаллаб олган эски қарашлардан халос бўлиб, бутунлай янгича ёндашувларга йўл очиб беради. Нега деганда, деярли уч минг йиллик давлатчилик тарихимиз давомида юртимиз не-не босқинчиликларни кўрмади?! Миллатимизнинг не-не асл фарзандлари она еримиз ҳимояси йўлида қурбон
Download 63.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling