Қайнатмалар тайёрлаш ва уларга дори моддаларни қўшиш усуллари
Талабаларни мавзуга тайёргарлигини текшириш учун “АҚЛИЙ ҲУЖУМ” саволлари
Download 21.28 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшири Қ
Талабаларни мавзуга тайёргарлигини текшириш учун “АҚЛИЙ ҲУЖУМ” саволлари
қайнатма деб кандай дори турига айтилади? қайнатма тайёрлаш кандай процессларга асосланиб олиб борилади? қайнатмаларни сифатли тайёрланиши қандай сабабларга боғлиқ? қайнатма тайёрлашда ўсимлик хом ашёсини майдалик даражаси қандай бўлиши керак ва нега? Агар шифокор кўрсатмаси бўлмаса, қайнатмалар қайси нисбатда тайёрланади? 1 литрдан ортиқ қайнатмалар қандай тайёрланади? қайнатмаларни сақлаш муддати қанча ва қандай шароитда сақлаш керак? қайнатма дори шаклини афзаллик ва камчиликлари нималардан иборат? қайнатмаларга доривор моддаларни қўшиш тартиби қандай? қайнатма тайёрлашни умумий технологик жараёни қандай? Таркибида ошловчи модда сақлаган ўсимликлардан қандай қилиб қайнатма тайёрланади? Таркибида антраценгликозидлар сақлаган ўсимликлардан қандай қилиб қайнатма тайёрланади? Таркибида сапонинлар сақлаган ўсимликлардан қандай қилиб қайнатма тайёрланади? ТопшириҚ Таркибида ошловчи моддалар сақлаган толокнянка баргидан қайнатма тайёрлаш. Таркибида сапонин сақлаган чучукмия илдизи қайнатмасидан тайёрлаш. Мавзуга тайёр, кундалиги тўғри ёзилган талабага мустақил амалий машғулотни бажариш учун рухсат берилади. Ўқитувчи томонидан технологик жараён назорат қилиб турилади. Талабалар мустақил ишлаш жараёнида ўқитувчи ҳар бир талабани бажараётган топшириқларини кузатиб туради. Талабаларга берилаётган саволлар, уларни кучли ва кучсиз эканлигини ҳисобга олиниб, кучли талабаларга мураккаброқ саволлар берилади. Дарсни охирида ўқитувчи талабалар томонидан бажарилган топшириқларни қабул қилади, керакли маслахатлар беради. Услубий кўрсатма Таркибида ошловчи моддалар бўлган доривор ўсимликлардан қайнатмалар тайёрлаш Ошловчи моддалар сақлаган ўсимликлардан қайнатма тайёрлашни (толокнянка барги, эман пўстлоғи, змеевик илдизпояси, лапчатка ва бошқалар) ўзига хослиги шундаки, улар совутмай сузилади, Чунки ошловчи моддалар иссиқ холатда эриган бўлиб, Совутилганда чўкмага тушади. 0линг: Эман пўстлоғи қайнатмасидан – 180 мл Глицериндан – 15,0 Аччиқ тошдан – 1,5 Аралаштиринг. Беринг. Белгинанг. Паспорт: Эман пўстлоғи – 18 гр Глицерин – 15,0 Аччиқ тош – 1,5 Сув 18Оқ (18х2)қ 216 мл Умумий хажм қ 195 мл Агар дорихатда ажратманинг концентрацияси кўрсатилмаган бўлса, унда 1:10 нисбатда тайёрланади. ДФ да эман пўстлоғининг сув шимиш коэффициенти 2 га тенг деб келтирилган. Инфундир стаканига 18 гр 3 ммгача майдаланган эман пўстлоғидан солиб, 216 мл тозаланган сув қуйилади ва қайнаб турган инфундир аппаратига ЗО минутга куйиб вақт-вақти билан аралаштириб турилади. Сўнг совутмасдан дархол сузилади ва керак бўлса хажмини 180 мл гача сув билан етказиб, унда аччиқ тош эритилади, сузилади ва 15,О глицерин посонгли торозда тортилиб қўшилади. Касалга бериш учун тайёрланади. "қўллашдан олдин чайқатилсин", "Салқин жойда сақлансин" сингари этикеткалар ёпиштирилади. Олинг: Толокнянка барги қайнатмасидан – 200 мл Беринг. Белгиланг, Паспорт: Толокнянка барги – 2О гр Сув- 200 қ (20х1,4) қ 228 мл __________________________________________ Умумий хажми қ 2ОО мл Дорихатда концентрация кўрсатилмаганлиги учун қайнатма1:10 нисбатда тайёрланади. Толокнянка баргини сув шимиш коэффициенти – 1,4га тенг. Инфундир стаканига 20,0гр 1 ммгача майдаланган толокнянка барги солиниб, устига 228 мл сув қўйилади ва қайнаб турган инфундир аппаратига 30 мин қуйиб, вақт-вақти билан аралаштириб турилади, Сўнг совутмасдан дархол сузилади ва керак бўлса 200 мл хажмгача сув билан етказиб, беморга бериш учун жихозланади. "қўллашдан олдин чайқатилсин", "Салқин жойда сақлансин" сингари этикеткалар ёпиштирилади. Download 21.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling