"Айсберг" навли карам етиштириш


Download 1.17 Mb.
bet2/3
Sana04.04.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1323940
1   2   3
Bog'liq
“Айсберг” навли карам етиштириш

Ерни экишга тайёрлаш. Бош салат учун чириндига бой, сернам, қора тупроқли майдонларни танлаш тавсия этилади. Уни экиш учун унчалик қия бўлмаган майдонларни танлаш зарур. Эртаги муддатда очиқда ёки плёнка остида етиштириш учун кеч кузда майдонлар 35–40 см. чуқурликда ҳайдалади. Ҳайдашдан олдин гектарига 25–30 т чириган гўнг, 100 кг фосфор ва 50 кг калий ўғитлари текис сепилади.
Ер ҳайдалгандан сўнг яхшилаб текисланади ва қатор оралиғи 60–70 см. қилиб эгатлар олинади.

Парваришлаш. Эрта-ўртапишар бош салат навларининг 40–45 кунлик кўчати эртаги муддатда республикамизнинг жанубий ҳудудларида 10–15 февраль, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 20-25 февраль-15 март, шимолий минтақаларда 15–30 март, кечки муддатда мос равишда 1–5 сентябрь, 10–15 август, 1–5 августда экиш тавия этилади.
Экиш схемаси 60х25 см, 70х20 см ёки 70х30 см. Экиш схемаси ўсимликнинг кучли ёки кучсиз ўсувига қараб белгиланади.
Эртаги бош салат экиш режалаштирилган майдон кузда тайёрланиб, эгатлар олинганда ҳосил 8-10 кун илгари етилади, Бунда ҳосил мўл бўлади.
Кўчат экилган майдон кетма-кет суғорилиши керак. Орадан 2–3 кун ўтгач, эгатлар кўздан кечирилиб, хато жойларга яна кўчат экилади. Барча кўчатлар тутиб олгандан сўнг эгатлар оралари культивация қилиниб, кўчатлар атрофи юмшатилиб, биринчи ўғит берилади. Иккинчи культивация экин суғорилгандан сўнг ўтказилади. Икки марта чопиқ қилинади.
Кечки бош салат такрорий экин сифатида экилади. Эртаги экин йиғиштириб олингандан кейин ер ҳайдаш олдидан суғорилади, сўнг плуг билан 20–30 см чуқурликда ҳайдалади, чизелланади ва суғориш эгатлари олинади.
Кўчатлар экиб бўлингандан 15–20 кун ўтгач биринчи ялпи ишлов берилади. Бунда қатор оралари КРН-4,2 культиватори билан 15–16 см чуқурликда культивация қилиниб, ўсимликлар атрофи юмшатилгач, минерал ўғитлар билан озиқлантирилади ва суғорилади. Орадан 20–25 кун ўтказиб, иккинчи марта ялпи ишлов берилади.
Ўғитлаш. Бош салат тупроқ унумдорлиги ва минерал ўғитларга ўта талабчан. Сизот сувлари чуқур жойлашган қадимдан суғориб келинаётган бўз тупроқларда гектаридан 20–22 т ҳосил олиш учун соф ҳолда ўртача 150 кг азот, 100 кг фосфор, 50 кг калий берилиши керак.
Ўтлоқи, ўтлоқи-ботқоқли тупроқларда етиштирилганда эса гектарига ўртача120 кг азот, 80 кг фосфор, 60 кг калий солиш керак.
Бош салат кечки муддатда экилганда ўртача 23–25 тоннадан ҳосил олиш учун минерал ўғитларни қуйидаги миқдорда солиш лозим:
– қадимдан суғориб келинаётган типик бўз тупроқларда гектарига соф ҳолда ўртача 240 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг калий;
– ўтлоқи, ўтлоқи-ботқоқ тупроқларда етиштирилганда эса соф ҳолда ўртача 200 кг азот, 160 кг фосфор, 120 кг калий берилади.
Йиллик режалаштирилган ўғитлардан фосфорнинг 70–75 фоизи, калийнинг тенг ярми ерга асосий ишловда, фосфорнинг қолган қисми, 50% азот билан биргаликда биринчи комплекс ишлов олдидан ўсимликларга яқинроқ берилади. Азотнинг қолган 50 фоизи калийнинг 50 фоизи билан биргаликда бош ўрай бошлаганда берилади. Бош салатни юқорида кўрсатилгандек ўғитлаш, ўғитлардан самарали фойдаланиш ҳосил салмоғининг ортиши ва сифати яхшиланишига замин яратади.
Суғориш. Бўз тупроқли ерларда эртаги бош салат 8–10 марта, сизот сувлари юза жойлашган ерларда 6–8 марта сув бериш тавсия этилади. Суғориш меъёри гектарига 500–550 м3.
Кечки муддатда ўсув даврининг бошларида 7–10 кун оралатиб, кейинроқ эса 10–12 кун оралатиб суғориб турилади.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling