Академик Бўрибой Аҳмедовнинг “Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари” рисоласи – тарих фани ўқитувчилари учун муҳим қўлланма


Download 23.44 Kb.
Sana03.08.2023
Hajmi23.44 Kb.
#1664762
Bog'liq
sss.rajabov


С. С. Ражабов
Бухоро давлат педагогика институти
ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат
бўлими бошлиғи, ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси

Академик Бўрибой Аҳмедовнинг “Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари” рисоласи – тарих фани ўқитувчилари учун муҳим қўлланма


Тарихни манбасиз ўрганиб бўлмайди. Инсоният тарихининг қадимдан бугунги кунгача бўлган давр тарихини ўрганиш учун ашёвий (археологик) ҳамда ёзма манбалар муҳим аҳамиятга эга. Ўрта асрлар хусусан, VIII - XIX асрлар тарихини араб, форс, туркий, хитой ва ҳинд тилларида ёзилган қўлёзма асарлар орқали муфассал ўрганиш мумкин.


Академик Б.Аҳмедовнинг “Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари” китоби ҳам Ўзбекистон тарихи, тарихшунослиги ва манбашунослиги масалалари бўйича муҳим қўлланма бўлиб, мазкур рисолада VIII - XIX асрлар орасида яшаб ижод этган атоқли тарихчи олимларнинг ҳаёти ва илмий фаолиятлари ҳақида сўз юритилади.
Рисола икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм Мовароннаҳрда тарихшунослик ва география фани тараққиёти деб номланиб, тарихшунос ва географ олимлар (географ олимларнинг муаллиф томонидан мазкур рисолага киритилиши уларнинг асарларида тарихий маълумотларнинг кўп учратилиши билан изоҳланади1) тўғрисида маълумотлар берилади. Иккинчи қисмда эса биограф олимлар ва уларнинг муҳим асарлари ҳақида умумий маълумот берилади.
Биринчи қисмда Муҳаммад ал-Хоразмий, Наршахий, Балъамий, Утбий, Абу Райхон Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Абу Ҳафс ан-Насафий, Самъоний, Авфий, Банокатий, Жамол Қарший, Низомиддин Шомий, Ҳофизи Абрў, Мирхонд ҳамда асрларда ўтган Ўзбекистон тарихшунослари ва географ олимлари Абдулла Насруллоҳий, Абдулкарим Бухорий, Абдураззоқ Самарқандий, Абдураҳмон Давлат, Замахшарий, Абдулғозихон, Абу Тохирхўжа Самарқандий, Аваз Муҳаммад аттор Ҳўқандий, Аҳмад Дониш, Аҳмад ибн Масруқ, Зайнуддин Восифий, Заҳири Самарқандий, Исҳоқхон Тўрақўрғоний, Камолиддин Биноий, Усмон Кўҳистоний, Мир Муҳаммад амини Бухорий, Мир олим Бухорий, Мир Ҳусан ибн Ҳайдар, Мирза Бади Девон, Мирза Олим Тошкандий, Мирза Салимбек, Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, Мирзо Улуғбек, Муҳаммад Шариф, Мирза Олим Тошкандий, Мулла Шодий, Азиз Марғилоний, Муҳаммад Амин Бухорий, Вафойи Карминагий, Муҳаммад Ёқуб, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Муҳаммад Солиҳ, Ҳожа Тошкандий, Тоҳир Балхий, Муҳаммад Отабек, Юсуф Баёний, Юсуф Мунший, Абу Ҳафс Насафий, Муҳаммад Ҳўқандий каби бир қанча олимлар ва уларнинг асарлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилиб ўтилган.
Асарнинг иккинчи қисмида биограф олим(тазкира ва маноқиб муаллиф)ларнинг асарлари тўғрисида қисқача тўхталиб, муаллиф томонидан бир қанча қимматли маълумотлар келтирилган. Б. Аҳмедов тарихшунос олим сифатида ҳар бир келтирилган маълумот ва манбаларга қисқача изоҳ бериб, унинг қаерда сақланиши ҳамда ушбу маълумотларни батафсил қаердан олиш мумкин эканлигини кўрсатиб ўтган.
Б.Аҳмедов рисолада қарийиб минг йиллик давр орасида қалам тебратган атоқли ўзбек тарихшунослари тўғрисида маълумот берганлигини, шундай бўлишига қарамасдан барча олимларни ҳам қамраб ололмаганлигини, XX асрда фолият олиб борган тарихшунос олимларни ҳам киритиш кераклигини таъкидлаб, келгусида бирор тарихшунос ушбу рисолани янада бойитиб мукаммал асар ёзилишига ишонч билдириб ўтган.
Академик Бўрибой Аҳмедовнинг араб, форс, туркий тилларни яхши билиши ҳамда ўша тилларда ёзилган манбаалардан фойдалана олиш малакасининг юқори даражада эканлигини таҳсинга сазовордир. Олимнинг мазкур рисоласи Ўзбекистон тарихи ва тарихшунослигини ўрганишда тарихшунос олимлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари ва талабалари ҳамда кенг китобхонлар учун муҳим қўлланма бўла олишига, тарихшуносликнинг айрим муаммоларини ечишига ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг каттароқ ва пухта асарлар яратишга ўзига хос дастуруламал бўла олишлигига шубҳа йўқдир.
Фойдаланилган адабиётлар

  1. Аҳмедов Б. Ўзбекистонинг атоқли тарихшунос олимлари.
    “Чўлпон”. Т. 2003.

  2. Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. “Ўқитувчи”. Т. 1994.

  3. Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. “Ўқитувчи”. Т. 2001.

  4. Aбу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закарийя ал-Хаттоб ибн Шарик ан-Наршахий “Бухоро тарихи” T., 1966.

  5. Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Абдулланома. “Шарқ”. Т. 1999.

  6. Махмуд ибн Вали. Море тайн относительно доблестей благородных. «Фан»-Т. 1977 г.

  7. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000.

  8. Тўраев Ҳ. “Бухорони Балхга алмаштириш воқеаси ва хўжа Ислом Жўйборий”. “Бухоро мавжлари” журнали.




1 Аҳмедов. Б. А “Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари” . Т. 2003 й. / 4-бет

Download 23.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling