Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


(КҲКларининг илмий-педагогик кенгаши тўғрисидаги Низом


Download 0.5 Mb.
bet52/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

(КҲКларининг илмий-педагогик кенгаши тўғрисидаги Низом.
ОЎМТВнинг 2001 йил 23 мартдаги 65 - сонли буйруғига илова 8)
*189.АЛ ва КҲКлари битирувчиларини бандлигини таъминлаш – бугунги кунда таълим муассасаси раҳбари олдига қўйилган энг устувор вазифалигидан келиб чиқиб, қандай чора-тадбирларни амалга оширдингиз ва нималарга эришдингиз?
Жавоб: Битирувчиларни ишга жойлаштириш масаласида Ўз.Рес.ВМнинг 2009 йил 12 февралдаги 07/7-3-сонли “КҲК битирувчиларини 100% бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги хати, ЎМКҲТМнинг 24 октябр 2008 йил 44/ҚБ-сон ва Ўзбекистон Рес.Меҳнат ва аҳолини ижт.ҳимоя қилиш Вазирлигининг 2008 йил 24 октябр 53-сонли қўшма буйруғи билан “2007-2008 ўқув йилида АЛ ва КҲК битирувчиларини бандлиги мониторинги ҳақида”, “КҲК битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳудудий Дастури”, ЎМКҲТМнинг 2008 йил 26 ноябрдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини 2008-2009 ўқув йили битирувчиларини тўлиқ бандлигини таъминлаш комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги 227-сонли буйруғи ижросини таъминлаш борасида ишлар олиб бориляпти.

IV.Меҳнат кодекси ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар




*190.Ишга қабул қилиш жараёнида ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳақида гапиринг.
Жавоб: Ишга қабул қилиш – қонунчиликка мувофиқ, иш берувчи ва ишга кираётган шахс ўртасида мехнат муносабатларини вужудга келтириш борасида амалга оширадиган хатти – харакатлар бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Иш берувчи ишга кираётган шахсга у бажарадиган иш характери ва мехнат шароити тўғрисида маълумот бериши (ЎзР Мехнат кодексининг 178-моддаси);
- Ишга кираётган шахс ўзининг амалий сифатлари тўғрисида қонунчиликда кўзда тутилган, ЎзР Меҳнат кодексининг 214-моддасида белгиланган холларда эса, саломатлиги хақида ҳам фикр ҳосил қилиш имконини берадиган хужжатларни тақдим этиши;
- Меҳнат шартномасини тузиш ва тегишлича расмийлаштириш;
- Иш берувчи ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш ва уни ходимга эълон қилиб, бу хақда унга имзо чектириш.
Ишга 16 ёшдан бошлаб қабул қилиш мумкин. Ўн беш ёшга тўлган шахслар ота-онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёзма розилиги билан ишга қабул қилинади.
Ёшларни меҳнатга тайёрлаш мақсадида умумтаълим мактаблари, ҳунар – техника коллежлари, ўрта ўқув юртларининг ўқувчиларини ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин ота-онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг розилиги билан ўқишдан бўш вақтда болаларнинг соғлиғига ва камол топишига зиён етказмайдиган ва таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишларни бажариш учун ишга қабул қилишга йўл қўйилади (ЎзР Меҳнат кодексининг 77-моддаси).

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling