Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*191.Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари нималардан иборат?


Download 0.5 Mb.
bet53/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*191.Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари нималардан иборат?
Жавоб: ЎзР МКнинг 97-моддасига мувофиқ, мехнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:
1.Тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниш мумкин.
2.Тарафлардан бирининг ташаббуси билан.
3.Муддатнинг тугаши билан.
4.Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра.
5.Меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра.
Меҳнат муносабатларини тўхтатиш тўғрисидаги шарт иш берувчи томонидан корхона раҳбари, ўрин ўринбосарлари, бош бухгалтер билан тузилган мехнат шартномасида ҳамда қонунда йўл қўйиладиган бошқа холларда назарда тутилиши мумкин.
1.Янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишини рад этганлиги муносабати билан.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш асарларининг юқорида кўрсатилган таснифи, жумладан шартнома бекор қилинишини расмийлаштиришда ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга. Чунончи, ЎзР МКнинг 107-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, иш берувчининг буйруғида мехнат шартномасини бекор қилиш асослари ушбу Кодекснинг 87, 89, 97, 100, 105, 106- моддалари таърифидаги ёки меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асосларини назарда тутувчи бошқа норматив хужжатлар таърифига тўла мувофиқ ҳолда ёзилиб, Кодекснинг ёхуд бошқа норматив хужжатларнинг тегишли моддаси (банди) далил қилиб кўрсатилади.
Меҳнат шартномасининг бекор қилинишини расмийлаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
1.Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш.
2.Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини ходимга бериш.
3.Меҳнат шартномаси бекор қилингани тўғрисидаги ва бошқа зарур ёзувлар киритилган меҳнат дафтарчасини ходимга бериш.
4.Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қилиш.
*192.Қандай интизомий жазо турларини биласиз? Интизомий жазони амал қилиш муддати ҳақида гапириб беринг.
Жавоб: Интизомий жазо турлари қуйидагича:
1.Хайфсан
2.Ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички мехнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг қирқ фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади.
3.Меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4 - бандлари).

Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади.


Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Бир йиллик муддат туганидан кейин интизомий жазо ўзининг юридик ахамиятини йўқотади ва интизомий жазони олиб ташлаш тўғрисида бирон-бир махсус буйруқ чиқариш талаб қилинмайди. Бироқ, агар жоза қўлланилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ходимга янги жоза берилса, аввалги жазо ўз кучини сақлаб қолган ҳисобланади ва масалан, мехнат шартномаси ЎзР МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 3-бандига кўра бекор қилинаётганда кейингиси билан бирга ҳисобга олинади.
Қонун чиқарувчи интизомий жазонинг бир йиллик амал қилиш муддатини белгилар экан, айни пайтдаагар жазо олган ходим янги ножўя хатти-ҳаракат содир этмаган ва ўзини виждонли ходим сифатида кўрсатган бўлса, жазони муддатидан олдин олиб ташлаш имкониятини ҳам қолдирган.
Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли. Ходимнинг ўзи ҳам интизомий жазони олиб ташлаш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (ЎзР МКнинг 183-моддаси). Интизомий жозани олиб ташлаш тўғрисидаги масала қўйилиши мумкин бўлган бирон-бир минимал муддат қонунда белгиланмаган. Ҳар бир алоҳида ҳолатда бу масала аниқ вазият, ходимнинг ҳулқ-атворидан ҳамда интизомий жазо олиб ташланишини илтимос қилиш ҳуқуқига эга шахсларнинг ташаббусидан келиб чиқиб ҳал қилинади. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, мехнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling