Академик в. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги илмий даражалар


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/49
Sana30.01.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1141921
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
shoshilinch tibbij yordam sharoitlarida miyada qon ajlanishi otkir

 
 
 
 
 
Ф.Г. Назыров 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси,
тиббиёт фанлари доктори, профессор 
 
А.Х. Бабаджанов 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш илмий котиби, 
тиббиёт фанлари доктори 
 
А.В. Девятов 
Илмий даражалар берувчи 
илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси
тиббиёт фанлари доктори, профессор 



КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон 
соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра ривожланган 
мамлакатларда мия инсульти ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, 
умумий ўлим таркибида 2-3 ўринни эгаллайди
1
. Инсультга дучор бўлган ёки 
анамнезида транзитор ишемия ҳуружлари бўлган беморлар сони бутун дунё 
бўйича 50 миллиондан ошади
2
. Ишемик инсульт (ИИ) – муҳим тиббий-
ижтимоий муаммо бўлиб, жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида 
аҳолининг касалхонага тушиши, ногиронланиши ва ўлимининг асосий 
сабабларидан биридир. Бутун дунёдаги олимлар ва мутахассисларнинг 
диққат марказида бўлсада, ишемик инсультни эрта ташхислаш ва бош мияни 
муносиб тарзда реперфузиялаш долзарблигича қолмоқда
3
.
.
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Республикада ишемик 
инсультли 
беморларга 
кўрсатиладиган 
юқори 
технологияли 
ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва унинг 
кўламини кенгайтиришга оид кенг қамровли чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Олиб борилган текширишлар натижасида мутаносиб 
диагностик модалликлар ишлаб чиқилган, ИИда бош мияни эрта 
реваскуляризациялашда, хусусан, тромболитик терапия ўтказишда ижобий 
самарага эришилган. Мамлакатимизда охирги 5 йиллик давомида олиб 
борилаётган ва рационал реперфузион давони танлашга йўналтирилган 
ташкилий чора-тадбирларнинг натижаси ўлароқ касалликнинг ўткир даврида 
ногиронлик чақирувчи инсультнинг миқдори 8,6% га қисқарди
4
. Бугунги 
кунда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегиясига биноан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва 
аҳолига кўрсатилган тиббий хизмат сифатини янада ошириш вазифалари 
қўйилган
5
. Шундан келиб чиққан ҳолда, шошилинч тиббий ёрдам 
шароитларида 
мияда 
қон 
айланиши 
ўткир 
бузилишларининг 
нейровизуализациявий ва гемодинамик мезонларини ишлаб чиқиш ҳам 
қўйилган вазифаларни бажаришда долзарб йўналишлардан бири бўлиб 
ҳисобланади. 
1
Суслина З.А., Варакин Ю.Я. Клинико-эпидемиологические исследования - перспективное направление 
изучения цереброваскулярной патологии (сообщение первое) // Анналы клинической и экспериментальной 
неврологии. - 2009. - Т. 3, No 3. - С. 4-11. 
2
Хобзей Н.К. и соавт. Особенности эпидемиологии инвалидности при заболевания нервной системы в 
Украине. // Мiждународний неврологiчний журнал. – 2011. - № 5 (43). – С. 13-16. 
3
Wintermark M. et all. Imaging Recommendations for Acute Stroke and Transient Ischemic Attack Patients: A Joint 
Statement by the American Society of Neuroradiology, the American College of Radiology, and the Society of 
Neurointerventional Surgery. // Am. J. Neuroradiol. – 2013. V. 34. – P. 117-127. 
4
Mubarakov Sh., Zakhidov A., Dadamyants N. Thrombolysis monitoring of thrombolysis efficiency in patients with 
acute ischemic stroke.// International Journal of Stroke. World Stroke Organization. – London, 2015, Vol. 10. 
(Suppl. 2), P. 141. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони 



Сўнгги йилларда дунё миқёсида ишемик инсультларда бош мия 
реперфузияси, хусусан, даволашнинг энг самарали усули сифатида эътироф 
этилаётган тромболитик терапия масаласи фаол муҳокама қилинмоқда
1

Бироқ унинг қўлланиши бутун дунё миқёсида пастлигича қолмоқда
2
. Бундан 
ташқари тромболизиснинг самарадорлигини баҳолаш имконини берувчи 
зарарланишларининг илк КТ-белгиларини аниқлашга йўналтирилган. Бош 
мия реперфузиясининг самарадорлигини комплекс ультратовуш текшируви 
асосида баҳолашнинг айрим масалалари охиригача хал этилмаган. Церебраль 
гемодинамиканинг 
айрим 
кўрсаткичларини 
баҳолаш 
мезонлари 
мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ишемик инсультнинг ўта ўткир даврида 
беморларни даволаш тактикасини белгилашда ички уйқу артерияси 
окклюзиясининг характерини батафсилроқ ўрганиш талаб қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-
2107-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ 
қилишнинг Давлат дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-
сон «Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 
Фармонлари, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон «Тиббиёт муассасаларининг 
моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини 
ташкил қилишни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация 
тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling