Мол етказиб берувчилар, одатда уларнинг асосий қисмини кичик корхоналар, яъни корпорациялар билан хаққоний савдо алоқаларини, ва ўз вақтида тўловларни амалга оширишни ва ижобий хамкорликни амалга оширишни авзал куради. Корпорацияларнинг ва уларнинг мол етказиб берувчилари ўртасидаги хамжиҳатлик иқтисодий тизимнинг асосий буғини ҳисобланади, чунки кичик корхоналарнинг ҳаётийлиги корпорацияларнинг уларга нисбатан жиддий ва хаққоний алоқаларига боғиқ ҳисобланади.
Корпорациялар турли хил принципиал қарорларини қабул қилишда корпоратив алоқалар иштирокчилари эҳтиёжлари тенглигини ҳисобга олса, корпорациялар моҳиятини ва муҳимлигини оширади. Шу мақсадда йирик корпорациялар корпоратив муҳитни ва ўз аро алоқаларни мустаҳкамлаш учун қўйидаги ҳужжатлар рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди:
Аҳлоқ кодекси;
Иш ҳақи тўлаш ва хизматчиларни рағбатлантириш, уларнинг хуқуқларини химоялаш, шахсий ҳаётга аралашмаслик, эркинлик бўйича таклифларни киритиш;
Ишчиларни иш жойларида хавф хатардан сақлаш, соғлиқни сақлашни таъминлаш ва уларга оид меъёр ва тартибларни ўрнатиш;
корпорацияларнинг хайрия фаолияти қоидаларини тартблаштириш;
корпоратив муносабатлардаги мавжуд менежерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, дастурларни ахборотлаштириш.
Корпоратив бошқарув ва корпоратив менежмент тушунчаларини бир бири билан адаштириб юбориш ҳоллари мавжудлигини таъкидлаш жоиз. Айтиб ўтамизки, менежмент корпоратив бошқарувни ҳам қамраб оладиган торроқ тушунча ҳисобланади. Бундан ташқари, корпоратив менежмент фақат компания менежменти (олий раҳбарият бўғини) томонидан, корпоратив бошқарув эса компания бошқарув органлари (акциядорлар, директорлар кенгаши, бош директор ва менежмент) томонидан амалга оширилади.
Корпоратив бошқарув кўпроқ стратегик характерга эга бўлиб, компаниянинг ташқи муҳитда муваффақиятли фаолият юритишига йўналтирилган бўлади (акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳукумат органлари, ҳамкорлар, кредиторлар ва бошқалар билан алоқа қилиш).
Ўзбекистон республикаси 1996 йили 26 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига биноан Ўзбекистон миллий корпоратив бошқарув модели тузилмаси қuйидаги расмда изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |