Аккаунт -kомпьютерда сақланаладиган фойдаланувчи тавсифи. Одатда, у фойдаланувчининг тармоқдаги номи, ҳақиқий ном, пароль, фойдаланувчи ҳуқуқлари ва уй каталогининг номидан (агарда у бор бўлса) таркиб топади


Download 15.12 Kb.
Sana16.04.2023
Hajmi15.12 Kb.
#1359629
Bog'liq
глоссарий


  1. аккаунт -kомпьютерда сақланаладиган фойдаланувчи тавсифи. Одатда, у фойдаланувчининг тармоқдаги номи, ҳақиқий ном, пароль, фойдаланувчи ҳуқуқлари ва уй каталогининг номидан (агарда у бор бўлса) таркиб топади.

  2. АКТ хавфсизлиги -АКТнинг конфиденциаллиги, яхлитлиги, фойдаланиш мумкинлиги, итоаткорлиги, ҳисобдорлиги, аутентлиги ва ишончлилигини белгилаш, таъминлаш ва сақлаш билан боғлиқ барча жиҳатлар.

  3. алоқа воситалари - электр алоқаси хабарлари ёки почта жўнатмаларини шакллантириш, ишлов бериш, узатиш ёки қабул қилиб олиш учун фойдаланиладиган техника воситалари, шунингдек алоқа хизматларини кўрсатишда фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ёки одам яшамайдиган хоналар, бошқа техника воситалари.

  4. аналог компьютер - ҳаракатлари маълум тизимнинг ҳаракатларига мос ва ўхшаш маълумотларни олиб, уларни ишлаб бериб тақдим этувчи компьютер.

  5. аутентификация - 1 Объектнинг эълон қилинган бир хиллигини текшириш жараёни. 2 Субъект тақдим этган айнанловчи (идентификатор) унга тегишлилигини, ҳақиқийлигини текшириш. 3 Фойдаланувчи тизимдан фойдаланиш учун киритган қайд этилган ахборотнинг тўғрилигини текшириш тартиби. Аутентификация ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини ва тизимда амалларни бажариш ҳуқуқларини мажбуран чеклаш учун қўлланилади.

  6. буфер -маълумотларни вақтинча сақлаш учун ишлатиладиган компьютернинг тезкор хотира ячейкаларининг бир қисми. Бошқа (масалан, компьютерга кирувчи) қурилмалардан келган маълумотлар билан биргаликда қайта ишлаш зарурати туғилганда, улар буфердан чақириб олинади. Маълумотларни буферга ёзиш ва вақтинча эслаб қолиш жараёни буферлаштириш деб аталади. Юқори тезликли катта буфер кеш-хотира деб аталади.

  7. верификациялаш - тизим спецификацияларининг иккита даражасини (масалан, хавфсизлик сиёсати модели ва тизим спецификациялари, тизим спецификациялари ва бирламчи кодлар, бирламчи кодлар ва бажарилувчи кодлар) улар орасида керакли мувофиқликни ўрнатиш учун бир бирига солиштириш жараёни. Ушбу жараён тўлиқ ёки қисман автоматлаштирилган бўлиши мумкин.

  8. видеоанжуман - тасвирни Интернет муҳитида трансляция қилиш орқали фойдаланувчиларнинг узоқдаги гуруҳлари орасидаги кенгаш ва мунозаралар ўтказиш услубиёти.

  9. глобал алоқа тармоғи - ер шарининг асосий қисмида алоқа хизматларини кўрсатишга мўлжалланган электр алоқа тармоғи. У халқаро миқёсда тартибга солинади.

  10. дастурий таъминот - ахборотга ишлов бериш тизимининг барча ёки баъзи дастурлари, тартиблари, қоидалари ва уларга тегишли ҳужжатлар. Дастурий воситалар улар ёзилган ташувчидан қатъий назар интеллектуал маҳсулот ҳисобланади.

  11. дешифрлаш - 1 Шифрлаш калитсиз маълумотларни дастлабки, яъни шифрлашдан олдин бўлган шаклга келтириш. 2 Шифрлашга тескари амал.

  12. идентификация - Фойдаланиш субъект ёки объектларига идентификатор бериш ва (ёки) тақдим этилаётган идентификаторни берилган идентификаторлар рўйхати билан таққослаш.


Download 15.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling