Акрамова матлуба тулкиновна болаларни мактабга тайёрлаш мутодикаси


V.III. БОЛАЛАРНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШДА ОДДИЙ МАТЕМАТИК


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/50
Sana30.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1411821
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50
Bog'liq
13148 1 679EC2FD750E1DA01DDAFE68F2A80D5AAE82D7A3

V.III. БОЛАЛАРНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШДА ОДДИЙ МАТЕМАТИК 
ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНГАНЛИК АХАМИЯТИ.
Болаларнинг математик тушунчаларини муваффакиятли ўзлаштириши, уларнинг 
идрокини, яъни сенсор туйгуларини устириш билан бевосита боғлиқдир. 
Умумлаштириш ва абстрактлаштириш кобилияти реал предметларнинг 
хусусиятларини аниклаш ва шу хусусиятларга караб мазкур предметларни бир-бирига 
таккослаш ва группаларга ажратиш асосида ўсиб боради. Шунинг учун бола мактабга 
боргунга кадар унда математик тасаввурларни шакллантириш учун болалар 
богчасидаги барча ўқув-тарбия ишлари билан ўзвий равишда боглаб махсус иш олиб 
борилади. 
Математик билимлар болаларга маълум система ва изчилликда берилиши, бунда 
янги билим камрок микдорда, яъни болалар ўзлаштириб оладиган даражада булиши 
керак. Шунинг учун хам бир вазифа бир канча майда кисмларга булиниб, улар 
биринкетин урганиб борилади. 
Тарбиячи хар бир ёш группасининг программаси кандай тўзилганини билиши 
лозим. Бу унга ўз гурухидаги болаларнинг математикага доир билим даражаларини 
аниклаш учунгина эмас, балки мактабгача тарбия ёшидаги болаларда бошлангич 
математик тасаввурларни устириш юзасидан олиб бориладиган барча ишлшар 
системасида хар бир машғулотнинг кандай мухим роль уйнаши ва урин эгаллашини кўз 
олдига келтириш учун хам имкон беради. 
Математик тасаввурларни шакллантириш юзасидан олиб бориладиган ишнинг 
асосий формаси – машғулотдир. 
Дастур вазифаларининг купчилик кисми машғулотларда хал килинади. 


57 
Болаларда маълум изчилликда тасаввурлар шакллантирилади, зарур малака ва 
кўникмалар хосил килинади. 
Атрофдаги хамма нарсани микдор жихатидан Кузатишларни уюштиришга, 
болаларнинг ўз фаолиятларининг хилма-хил турларида математик мазмундаги билим 
ва кўникмаларидан кандай фойдаланишларига катта ахамият берилади. 
Машғулотларда ва кундалик хаётда дидактик уйинлардан хамда уйин-
машклардан кенг фойдланилади. Машғулотлардан ташкари вактларда уйинлар ташкил 
килиб, болаларнинг математик тасаввурлари мустахкамланади, чукурлаштирилади ва 
кенгайтирилади. Бир канча холларда, масалан, жойни билиш кўникмасини 
ривожлантириш юзасидан олиб бориладиган ишларда уйинлар асосий ўқув вазифасини 
утайди. 
Машғулотларда болаларнинг актив фаолияти биринчи навбатда янги материал 
устида ишлашни хамда илгари утилган материални такрорлашни бирга тўғри кушиб 
олиб бориш билан иш турларини ва уни ташкил этиш усулларини алмаштириб туриш 
билан яъни, машғулот структураси билан таъмсинланади. 
Машғулот структураси программа вазифаларининг хажми, мазмуни, бирга 
кушиб олиб борилиши, тегишли билим ва кўникмаларнинг ўзлаштирилиши даражаси, 
болаларнинг ёш хусусиятлари билан белгиланади. 
Мактабга бориш даврига келиб болалар туплам ва сон, шакл ва катталик хакида 
ўзаро богланган билимларни нисбатан купрок эгаллаган, фазада ва вактни ориентация 
кила билишни урганган булишлари зарур. 
Тажриба, биринчи синф ўқувчиларида учрайдиган кийинчилик, одатда абстракт 
билимларни эгаллаб олиш, конкрет предметлар, уларнинг образлари билан амал 
килишдан, сонлар ва бошка абсттракт тушунчалар билан бажариладиган амалларга 
утиш зарурлигини курсатади. 
Бундай утиш боланинг ривожланган аклий фаолиятини талаб этади. Болалар 
турли математик богланишли муносабатларни аниклаш усулларини, масалан, туплам 
элементлари уртасидаги мосликни аниклаш усулларини эгаллайдилар (тупламдаги 
элементларни бирма-бир амалда солиштирадилар, катталик нисбатларини аниклаш 
учун уларни устма-уст, ёнма-ён куйиб куриш усулларидан фойдаланадилар). 
Улар микдор нисбатларини аниклашда энг аник усул предметларни санаш ва 
катталикларни улчаш эканлигини тушуна бошлайдилар. 
Санаш ва улчаш малакалари уларда тобора мустахкам ва онгли бўлиб боради. 
Хар кайси ёш гурухи дастури ушбу булимлардан иборат: 

Микдор ва санок. 

Катталик. 

Геометрик фигуралар. 

Фазода мулжал олиш. 

Вакт буйича ориентир (мулжал) олиш. 
Ўқув йилининг охирида катта гурух болалари куйидагиларни билишлари керак: 

нарсаларни 10 тагача санай олиш

санок ва тартиб сонлардан тўғри фойдаланиш; 

10 тагача бўлган сонларни ёнма-ён турганларини (кургазма асосида) таккослай 
олиш; 

тенг булмаган 2 гурух нарсалар сонини икки усул билан тенглаштира олиш (1та 
нарса кушиш ёки айириш усули билан); 

0 дан 9 гача бўлган ракамларни номи ва фарки; 

турли микдордаги 10 тагача бўлган нарсаларни эни, буйи, баландлиги, калинлиги, 
улчами ва улар орасидаги муносабатларни хисобга олган холда ортиб бориши ёки 
камайиб бориши тартибида жойлаштириб таккослаш

нарсалар шаклини доиравий, учрубчак, тўғри туртбурчакли, квадрат, туртбурчакли, 
овал куринишдагиларини фарклаш; 

когоз варагида йуналишларини фарклаш; 

нарсаларнинг ўзига ёки бошка нарсаларга нисбатан жойлашиш вазияти, 
йуналишини сўз билан ифодалаш; 

хафта кунлари кетма-кетлиги, сутка кисмлари номлари кабилари. 
Булажак фукаро шахсининг хар томонлама камол топтирилишининг асослари 


58 
бола хаётининг дастлабки йилларида, мактабгача болаликда куйилади. Сунгги 
йилларнинг психологик-педагогик тадкикотлари болада идрок килинадиган объектлар 
хусусиятларининг анализи ва синтезининг, кўзатиладиган ходисаларни таккослаш ва 
умумлаштиришларнинг, энг содда богланишлар ва улар орасидаги муносабатларни 
тушунмокнинг етарлича мураккаб шакллари таркиб топиши мумкинлигини 
курсатмокда. 
Мактабгача тарбия муассасалари дастурида назарда тутилганидек, математик 
тайёргарликда болаларни санокка ургатиш, биринчи унлик учида микдорий 
муносабатларни ривожлантириш, энг содда арифметик масалаларни ечиш ва тўзиш 
билан бир каторда намоён килинган тупламлар устида амаллар бажаришга, шартли 
улчовлар билан улчашлар ўтказишга, сочилувчи ва суюк жисмларнинг хажмини 
аниклашга болаларнинг кўз билан чамалаш малакаларини ривожлантиришга уларнинг 
геометрик фигуралар ва предметларнинг шакли хакидаги тасаввурларини 
ривожлантиришга, фазовий муносабатларни тушунишларини, предметларни тенг 
кисмларга булиш малакаларини шакллантиришга катта ахамият берилади. 
Масалаларнинг бундай комплекси математик ривожлантиришнинг дастури 
бўлиб, мактабгача ёшдаги болаларнинг микдорий ва бошка муносабатларни чукуррок 
тушунишларини таъминлайди ва математик тафаккўрнинг, нуткнинг истикболда 
такомиллашувига 
асос 
солади. 
Буларнинг 
хаммаси 
болаларнинг 
аклий 
ривожланишларига ва уларни мактабда ўқишларига мувоффакиятли тайёрлашга имкон 
беради. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling