Акрамова матлуба тулкиновна болаларни мактабга тайёрлаш мутодикаси


Ота-оналар бурчаги ва кўргазма ташкил этиш


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/50
Sana30.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1411821
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50
Bog'liq
13148 1 679EC2FD750E1DA01DDAFE68F2A80D5AAE82D7A3

Ота-оналар бурчаги ва кўргазма ташкил этиш. Ота-оналар бурчаги уларни
тарбияга оид янгиликлар ва педагогик масалалар билан таништириш мақсадида ташкил 
этилади. Уларга китоблар, журналлар, расмлар, болаларнинг ишлари, болалар
овқатининг хиллари, боланинг уйидаги ва оиладаги кун тартиби, ота-оналар учун
эслатмалар, эълонлар жойлаштирилади. Бурчак вақти-вақти билан тарбия вазифасига 
қараб ўзгартириб турилади. 
Педагогик билимларни тарғиб қилиш бўйича ташкил этиладиган кўргазмалар 
кўпинча ота-оналар конференциялари, мажлислари, консультациялар олдидан ташкил 
этилади. Унда халқ таълим тўғрисидаги қонун ва қарорлар, мактабгача таълим 
муассасалари тармоқлари ва ундаги тарбияланувчилар сонининг ўсишини
кўрсатувчи диаграммалар, болалар билан олиб бориладиган таълим - тарбия
жараёнлари, болалар хаётини акс эттирувчи тасвирлар, китоб ва ўйинчоқлар, 
болаларнинг ишлари ўрин олади. Ота-оналар бурчаги оила билан олиб бориладиган 
ишнинг кўргазмали усули, унинг дид билан безатилишига алохида эътибор берилиши
керак. Бундан ташқари, ота-оналарга тарбия тўғрисидаги фильмлар намойиш этилади, 
булар кўпинча ота-оналарни қизиқтирадиган бахслар бошланишига сабабчи бўлади. 
Ота-оналар учун очиқ кунлар ташкил этилиши хам мактабгача таълим 
муассасалари ишида мухим ўрин эгаллайди. Бундай кунларда ота-оналарга
болаларнинг машғулотлари, мехнат, ўйин фаолиятлари, сайрлар ва болаларнинг 
жамоада ўларининг қандай тутушлари ва шунга ўхшашлар кўсатилади. 
Ота-оналар қўмитаси. Ота-оналар қўмитаси «Мактабгача таълим муассасасининг 
Устави»га биноан мудирага ёрдам бериш учун тўзилади. У ота-оналарнинг умумий 
мажлисида бир йил муддатга сайланади. Бу қўмитага хар бир ёш гурух ота-оналаридан 
1-2 вакил сайланади. Қўмитанинг асосий вазифаси мудирага мактабгача таълии 
муассасасининг хўжалик ва таълим-тарбия ишларида ёрдам бериш, қўмита аъзолари, 
ота-оналар мажлиси ва кечаларни тайёрлаш, ўтказиш ва бошқа ишларда тарбиячиларга 
кўмаклашишдир. 
Ота-оналар қўмитаси болаларнинг ота-оналар билан танишади, болаларни 
тайёрлаш бўйича улар билан иш олиб боради. Қўмита аъзолари хар икки ойда бир 
марта йиғилиш ўтказади. Ота-оналар қўмитаси мудиранинг иш режалари ва ишнинг 
ахволи тўғрисидаги ота-оналарни қизиқтирувчи баъзи масалалар хақидаги маърўза ва 
хисоботни эшитишга хақлидир. 
Ота-оналар қўмитасининг фаолияти хақидаги хужжатлар мактабгача таълим 
муассасасида сақланади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling