Акрамова матлуба тулкиновна болаларни мактабга тайёрлаш мутодикаси


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/50
Sana30.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1411821
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50
Bog'liq
13148 1 679EC2FD750E1DA01DDAFE68F2A80D5AAE82D7A3

Ота-оналар мажлиси.Ота-оналар мажлисига боғчадаги хамма гурух болаларининг 
ота-оналари, параллел гурухлар ота-оналари ва битта гурух болаларининг ота-оналари 
таклиф этилиши мумкин. 
Умумий мажлисда ота-оналарни мактабгача таълим ёшидаги болаларни хар 
томонлама ривожлантириш ва тарбиялаш вазифалари, шу йилги режалар, ота-оналар 
қўмитасининг фаолияти, оила тарбиясидаги илғор тажрибалар билан таништирилади. 
Бунда мажлисда мудира ёки методист-тарбиячи маърўза қилади, ота-оналар сўзга 
чиқишади, болалар гапиришади. Булар таълим-тарбия ишидаги ютуқ ва 
камчиликларни аниқлаб олишга имкон беради, оила ва жамоатчилик алоқасини
мустахкамлайди, ота-оналарнинг ўз боласининг тарбияси учун жавобгарлигини
оширади, уларда боғчага қизиқиш уйғонади. 
Гурухдаги ота-оналар мажлисида мазкур шдаги болаларнинг ота-оналари
учун долзарб бўлган масалалар мухокама қилинади. 
Масалан, умумий мажлис мавзуси «Болаларга ахлоқий тарбия беришда 
оиланинг роли» бўлса, ўрта гурухда ўтказиладиган мажлисда бу мавзу 
мураккаблаштирилиб, «Болаларда мехнатсеварликни тарбиялашда боғча ва оиланинг
биргаликдаги ишлари», «Болаларда катталарга хурматни тарбиялаш» ва хаказо 
бўлиши мумкин. 
Ота-оналар учун тайёрланган маърўзани болалар ишини, тегишли мавзудаги
кинофильм, диапозитивлар кўриш билан қўшиб олиб бориш мумкин. Болалар хаёти,
фаолияти тўғрисидаги мисоллардан фойдаланганда ижобий материаллар кўпроқ 
бўлиши керак, салбий фактларни гапиришда эхтиёткорлик ва одоб доирасидан четга
чиқмаслик, танқид қилинувчиларнинг номлари кўрсатилмаслиги лозим. Танқидий 
мулохазалар мажлисдан кейин якка тартибдаги сухбат орқали ота-оналарга


68 
етказилиши, бола тарбиясидаги хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ
тавсиялар таклиф этилиши мумкин. 
Йилнинг охирида ўтказиладиган гурух мажлисида ота-оналарга бир йил 
мобайнида амалга оширилган таълим-тарбия ишлари ва келгуси йилнинг режалари,
хақида гапириб берилади. Бу мажлисда фаол ота-оналар хам хисоб берадилар ва
фаолларнинг янги таркиби сайланади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling