Акрамова матлуба тулкиновна болаларни мактабга тайёрлаш мутодикаси
Ота-оналар бурчаги ва кўргазма ташкил этиш
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
13148 1 679EC2FD750E1DA01DDAFE68F2A80D5AAE82D7A3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ота-оналар қўмитаси.
Ота-оналар бурчаги ва кўргазма ташкил этиш. Ота-оналар бурчаги уларни
тарбияга оид янгиликлар ва педагогик масалалар билан таништириш мақсадида ташкил этилади. Уларга китоблар, журналлар, расмлар, болаларнинг ишлари, болалар овқатининг хиллари, боланинг уйидаги ва оиладаги кун тартиби, ота-оналар учун эслатмалар, эълонлар жойлаштирилади. Бурчак вақти-вақти билан тарбия вазифасига қараб ўзгартириб турилади. Педагогик билимларни тарғиб қилиш бўйича ташкил этиладиган кўргазмалар кўпинча ота-оналар конференциялари, мажлислари, консультациялар олдидан ташкил этилади. Унда халқ таълим тўғрисидаги қонун ва қарорлар, мактабгача таълим муассасалари тармоқлари ва ундаги тарбияланувчилар сонининг ўсишини кўрсатувчи диаграммалар, болалар билан олиб бориладиган таълим - тарбия жараёнлари, болалар хаётини акс эттирувчи тасвирлар, китоб ва ўйинчоқлар, болаларнинг ишлари ўрин олади. Ота-оналар бурчаги оила билан олиб бориладиган ишнинг кўргазмали усули, унинг дид билан безатилишига алохида эътибор берилиши керак. Бундан ташқари, ота-оналарга тарбия тўғрисидаги фильмлар намойиш этилади, булар кўпинча ота-оналарни қизиқтирадиган бахслар бошланишига сабабчи бўлади. Ота-оналар учун очиқ кунлар ташкил этилиши хам мактабгача таълим муассасалари ишида мухим ўрин эгаллайди. Бундай кунларда ота-оналарга болаларнинг машғулотлари, мехнат, ўйин фаолиятлари, сайрлар ва болаларнинг жамоада ўларининг қандай тутушлари ва шунга ўхшашлар кўсатилади. Ота-оналар қўмитаси. Ота-оналар қўмитаси «Мактабгача таълим муассасасининг Устави»га биноан мудирага ёрдам бериш учун тўзилади. У ота-оналарнинг умумий мажлисида бир йил муддатга сайланади. Бу қўмитага хар бир ёш гурух ота-оналаридан 1-2 вакил сайланади. Қўмитанинг асосий вазифаси мудирага мактабгача таълии муассасасининг хўжалик ва таълим-тарбия ишларида ёрдам бериш, қўмита аъзолари, ота-оналар мажлиси ва кечаларни тайёрлаш, ўтказиш ва бошқа ишларда тарбиячиларга кўмаклашишдир. Ота-оналар қўмитаси болаларнинг ота-оналар билан танишади, болаларни тайёрлаш бўйича улар билан иш олиб боради. Қўмита аъзолари хар икки ойда бир марта йиғилиш ўтказади. Ота-оналар қўмитаси мудиранинг иш режалари ва ишнинг ахволи тўғрисидаги ота-оналарни қизиқтирувчи баъзи масалалар хақидаги маърўза ва хисоботни эшитишга хақлидир. Ота-оналар қўмитасининг фаолияти хақидаги хужжатлар мактабгача таълим муассасасида сақланади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling