Актуальные научные исследования в современном мире iscience. In. Ua


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/131
Sana16.09.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1679183
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   131
Bog'liq
Збірник V part 2 (web)

__ ISCIENCE.IN.UA 
«Актуальные научные исследования в современном мире» ___ 
71
инструментларидан кенг фойдаланди. Жумладан, мамлакат тўлов баланси 
ижобий сальдосининг таъминланиши ҩисобига банк тизими соф ташқи 
активларининг кўпайиши ҩамда ўтган йилда тижорат банклари томонидан 
иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидаги лойиҩаларни 
молиявий қўллаб-қувватлашга ва реал сектордаги инвестицион фаолликнинг 
ошишини янада рағбатлантиришга қаратилган сиѐсатнинг давом эттирилиши 
натижасида банк тизими кредит портфелининг ошиб бориши иқтисодиѐтда пул 
таклифининг ўсишига таъсир қилувчи омиллар бўлди. 
Шу ўринда, давлат бюджетининг ялпи ички маҩсулотга нисбатан 0,2 
фоизга профицит билан ижро этилиши, бюджетдан ташқари давлат мақсадли 
жамғармалари ҩисобварақларида пул маблағларининг жамланиб борилиши 
пул массаси ўсишининг олдини олувчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилди. 
Шунингдек, Тикланиш ва тараққиѐт жамғармаси ҩисобварағига жорий 
тушумлар ҩисобидан қўшимча равишда 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида 
маблағлар йўналтирилиши ҩисобига пул массасининг 3,6 трлн. сўмга ўсиши 
олди олиниб, ушбу омил ҩам иқтисодиѐтдаги инфляцион босимнинг 
пасайишига хизмат қилди. 
Монетар сиѐсатнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини 
таъминлашга ҩамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишига қаратилади. Хусусан: 

иқтисодиѐтдаги 
таркибий 
қайта 
ўзгартиришларни 
янада 
кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш 
ва 
фаол 
диверсификациялаш, 
ахборот-коммуникация 
технологияларини 
кенг 
жорий 
этиш, 
макроиқтисодий 
барқарорликни мустаҩкамлаш; 

хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги 
барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф этиш, уларга тўлиқ 
эркинлик бериш; 

иқтисодиѐтда давлат иштироки даражасини танқидий баҩолаш, 
уни 
стратегик 
ва 
иқтисодий 
асосланган 
ўлчамларгача 
қисқартириш; 

корпоратив бошқарув тизимидаги тамойиллар ва ѐндашувларни 
тубдан ўзгартириш, шунингдек, ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий 
ва инвестиция жараѐнларининг корпоратив менежментига доир 
халқаро замонавий стандартларни жорий этиш; 

ишлаб 
чиқаришни 
маҩаллийлаштиришни 
чуқурлаштириш, 
тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш; 

ривожланган инфратузилмани, биринчи навбатда, ахборот- 
коммуникация, йўл-транспорт ва муҩандислик-коммуникация 
тизимларини ривожлантириш

аҩоли бандлигини таъминлаш, энг аввало, касб-ҩунар коллежлари 
ва 
олий 
таълим 
муассасалари 
битирувчиларини 
ишга 
жойлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш каби 
вазифалар бу йилги пул- кредит сиѐсатининг ва банк тизими 
фаолиятининг энг муҩим устувор йўналишларидир. 
Иқтисодий ўсишнинг ушбу юқори суръатлари, аввало, ишлаб чиқаришни 
кенгайтириш, модернизация қилиш, техник ва технологик жиҩатдан янгилаш 
ҩисобига ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, пуллик хизматлар ва 


____

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling