Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov
Download 2.32 Mb.
|
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22
ФЕТИ ШИЗМ
Фети шизм – энг қадимий диний тасаввурлардан бири бўлиб, “фетиш” (португалча – сеҳрланган буюм, нарса, тумор) терминини илк бор Голланд сайёҳи В.Боцман қўллаган бўлса ҳам, француз олими Шарль де Броснинг 1760 йилда ёзилган “Фетишизм ҳақида” асаридан сўнг оммалашиб кетди. Унинг фикрига кўра, ибтидоий одам учун унинг атрофини ўраб турган нарсалар фетиш бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик “фетиш”ларга хос бўлган илоҳий образлар – санам, бут, ҳайкалчалар яратилган. Бут ва туморлар ғайритабиий дунёдан келадиган илоҳий қудрат тимсоли сифатида тасаввур қилинган. Шомонлар афсунгарлик йўли билан буюмларга “жон ато этиб”, улардан ёнғинларни тўхтатиш, ёмғир ёғдириш, фол очиш учун фойдаланганлар. Ибтидоий одамлар ҳайвон тишлари, суяклари, тошлар, ўсимлик уруғларидан тумор сифатида фойдаланганлар, қулоқларига майда тошлардан сирға тақиб, уларнинг турли офат ва дардлардан халос этишига, овлари бароридан келишига, ерлари унумдор, ҳосиллари мўл бўлишига ишонганлар. Марказий Осиё халқлари ҳаётида “фетиш” ўзига хос тарзда намоён бўлган. Аждодларимиз тош қуроллар, таёқ, тўқмоқ, ёғоч найзалар билан олишувлар, урушлар ва овда ғолиб чиқишиб, уларнинг илоҳийлигига ишонишган. Шу боис қуролларни эҳтиёт қилишган, қадрлашган, доимо ўзлари билан олиб юришган. Қадимги “фетиш” одатларидан бири исириқ тутатиш бўлиб, ундан ёвуз руҳларни ҳайдаш, инсон руҳиятига ижобий таъсир этиш, кўз тегишидан сақлаш мақсадида қўлланилган. Кўзмунчоқ, тумор ҳам “фетиш” сифатида тақиб юрилган. Ибтидоий одамларнинг илк диний эътиқодлари шаклланиши жараёнида фетишизм якунловчи босқич бўлди.
Фетишизм унсурлари ҳозирги даврда ҳам турли халқлар урф–одат ва эътиқодлари (ҳайкал, сурат, тумор, кўзмунчоқ ва ҳар хил рамзлар)да сақланиб қолган. Шунингдек, муқаддас жойларга сиғиниш, дарахтларга латта боғлаш, ис чиқариш, қабрларни илоҳийлаштириш, уларнинг мўъжизавий кучига ишониш фетишизмнинг ўзига хос кўринишидир. Шаманизм (“шаман”сўзи тунгус– манчжур тилидаги “са” – билмоқ феъли билан боғлиқ, “саман” – билувчи киши). Шаманизм анимизм, тотемизм ва фетишизм натижасида юзага келиб, у орқали кишилар ўз тотемлари, ота–боболарининг руҳлари билан хаёлан боғланишни амалга ошириб келганлар. Ўтмишда кўпроқ аёллар шаманлик билан шуғулланганлар. Шаманлар жазавали, тез жунбушга келадиган кишилар бўлиб, одамлар уларнинг руҳлар билан мулоқотда бўлиши, жамоанинг умид ва ниятларини етказиш, уларнинг иродасини талқин қилиш қобилиятига эга эканлигига жуда ишонганлар. Шаманлар ритуал ҳаракатлари орқали – овоз чиқариш, ашула айтиш, рақсга тушиш, сакраш йўли билан ноғоралар ва қўнғироқлар овозлари остида ўзларини жазавага солиб, ўзини йўқотиш, жазавани юқори натижага етказиш билан афсунгарлик қилишган. Шаман маросим охирида бир ҳолатга келиб ҳеч нарсани эшитмай, кўрмай қолар эди. Шунинг учун унинг руҳлар дунёси билан мулоқоти худди шу ҳолатда амалга ошади деб ҳисобланарди. Бу одамларнинг фикр юритиши, онгининг мустаҳкамланишида катта роль ўйнади ва диний онгнинг шаклланишида муҳим ўрин тутди. Кадимги туркий халқлар дев, жин, пари, руҳлар борлигига ишониб, улар билан шомонлар орқали боғланиш мумкин, деб ҳисоблаганлар. Шомонлар ҳомий руҳларга атаб қурбонликлар қилганлар, ёвуз руҳлардан сақланиш мақсадида афсунлар ўқиб, покланиш учун “чилла” ўтирганлар. Шомонлик асрлар давомида сақланиб келган ва мунтазам ривожланган. Ҳозирда ҳам шомонлик турли халқлар эътиқодида сақланиб қолган. Улар “бахши”, “парихон” деб аталади.
Download 2.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling