Г иениясимонлар синфи – Hyeniopsida.
Бу синфга фақат девон давридаги ётқизиқларидагина топилган энг қадимий ва энг оддий вакиллар киради. Бу ўсимликлар букилган паст бўйли буталар бўлган. Шохлари ҳам майда, ясси, барглари ҳалқасимон жойлашган. Спорангийлари юмшоқ бошоқчаларга тўпланган. Спорофиллари ҳам дихотомик типда шохланган бўлиб, спорангийлари орқага қайрилган айрисимон шохчаларнинг учида жойлашган. Тениясимонлар псилофит ва бўғимлилар ўртасидаги оралиқ бўғин ҳисобланади. Шу сабабли гиениясимонлар синфининг филогенетик аҳамияти жуда катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |