Алгоритмлаш асослари
Визуал дастурлаштириш ва унинг инстурментлари
Download 44 Kb.
|
algoritmlash asoslari
Визуал дастурлаштириш ва унинг инстурментлари.
Windows даги барча дастурлар Win32 API амалий дастурлаш интерфейсининг функциялар тўпламидан фойдаланишга асосланади. Бу интерфейс турли дастурлаш тиллари Билан ишлаш учун махсус ишлаб чиқилган. Бу интерфейс функцияларини қўлланиш соҳалари кенг бўлиб – бу графика билан ишлаш, файллар, ойналар ва бошқалар. Визуал дастурлашнинг яратилиши 90-йилларнинг бошларига тўғри келади. Ҳозирги кунда визуал дастурлаш тиллари иловалар интерфейсини ишлаб чиқишда осонлаштиради. Бундай тизимларнинг ўз номи бўлиб, RAD (Rapid Application Development) – иловаларни тез ишлаб чиқиш муҳити дейилади. Дастурлаштиришдаги бундай ёндашувда асосий эътибор дастур мантиқига қаратилади. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир муҳити тартибланган обектларнинг ката тўпламига эга. Дастурларни визуал яратишнинг кенг тарқалган воситаларига Microsoft фирмасининг Visual Studio оиласининг маҳсулотлари, Borland компаниясининг Delphi ва C++ Builder муҳитлари киради. Borland Delphi дастурлаштириш муҳити 1995 йилда яратилди. Ундан фойдаланиб оддий иловалардан тортиб салмоқли корпоратив лойиҳаларни ишлаб чиқиш мумкин. Visual Studio 1997 йилда яратилган. У ўзида турли Windows-иловаларини лойиҳаловчилар ва ишлаб чиқувчилар учун инструментларнинг катта қисмини мужассамлаштиргандир. Visual Studio 6.0. пакетининг охириги версияси ўзи ичига қуйидаги дастурлаштириш тилларини олган: Visual Basic, Visual C++, Visual FoxPro, Visual InterDev, Visual J++, Visual SourceSafe. Download 44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling