Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Функционал метод: бу метод ижтимоий ҳаѐтнинг турли 
соҳалари 
орасидаги 
боғлиқлик 
ва 
алоқаларни, 
сиѐсий 
муносабатлар, ҳарбий ихтилоф ва зиддиятлар, миграция ва 
мамлакат 
аҳолисининг 
зичлиги, 
фуқароларнинг 
сиѐсий 
фаоллигининг аҳволи ва маънавий-психологик руҳининг аҳволи 
кабиларни ўрганишга кўмаклашади. 


272 
Функционал 
метод 
геосиѐсий 
қарорларнинг 
ахлоқий 
нормаларидан 
узоқ 
бўлиб, 
ижобий-прагматик 
қоидаларга 
асосланади. Машҳур итальян сиѐсатчиси ва мутафаккири 
Н.Макиавелли бу методдан кенг фойдаланган биринчи олимлардан 
бўлган эди. У “Ҳукмрон” китобида реал сиѐсатда диний 
ақидалардангина эмас, балки ахлоқий қадриятлардан ҳам воз кечиш 
зарурлигини асослашга ҳаракат қилган эди. У функционал 
сиѐсатнинг методологик асоси ижтимоий ҳаѐтнинг зиддиятлари 
билан боғлиқ деб билган эди. 
Бихевиористик метод: бу шу номдаги оқим ва назария 
тарафдорлари томонидан кенг фойдаланилган илмий методдир. 
Бошқа ижтимоий фанларда ва конкрет социологик тадқиқотларда 
ҳам бу методдан фойдаланилади. 
Бихевиористик методнинг моҳияти билим ва тажриба асосида 
очиқ-ойдин, аниқ, бир маъноли ва амалиѐтда текширувдан ўтадиган 
қарорлар таклиф қилишдан иборат. Бу методни ва унинг 
талабларини геосиѐсатга биринчи бўлиб америкалик сиѐсатшунос, 
кейинчалик АҚШнинг 28-президенти Вудро Вильсон (1856-1924)
1880 йилда киритган. 
Вильсон ички сиѐсатда ҳам, геосиѐсатда ҳам шахсий омилнинг 
энг аввало, йўлбошчининг ролини алоҳида таъкидлаб кўрсатган ва 
кишиларнинг 
хатти-ҳаракати 
ва 
уларнинг 
манфаатларини 
ифодалаш даражасини айни “йўлбошчининг қобилияти ва 
дунѐқараши” билан боғлаган. У кишиларнинг (халқлар, 
давлатларнинг) манфаатлари мазмунини конкрет тарихий шахс 
(раҳнамо) шакллантиради, илгари суради ва амалга оширади, деб 
ҳисоблаган эди. Бихевиористик тадқиқотнинг асосий ғояси ҳам 
айни шундан иборатки, у “кишиларнинг реал эҳтиѐжларини 
аниқлаш” ва раҳнамо (шахс) характерининг моҳиятини биргаликда 
олиб қарайди. Бу назарияга мувофиқ, раҳнамолар томонидан қабул 
қилинган қарорлар “кишиларнинг ижтимоий эҳтиѐжларини” 
ифодаламаслиги ҳам мумкин ва уларнинг табиати кўпроқ 
субъектив, ўзига хос ва индивидуал бўлади. 
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, бихевиористик 
метод тадқиқотчиларга давлатларнинг геосиѐсий фаолияти ва 
давлатлараро муносабатларни ўрганишда кишилар (халқлар ва 
давлатлар)нинг ижтимоий эҳтиѐжлари ролини очишга ѐрдам 
бериши билан бирга, йўлбошчиларнинг характери, фаолияти, хулқ-


273 
атвори ва психологик аҳволининг таъсирини ҳам ҳисобга олишни 
тавсия қилади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling