451
даврда бу ҳудудлар, одатда, этномиллий ва этноконфессионал
зиддиятлар билан бирга юз берадиган трансформацияга учрайди.
Геосиѐсий
прагматизм
–
Давлатнинг
ўз
амалий
манфаатларини кўзда тутиб, ташқи сиѐсатда
юритган реалистик
йўли. Реалистлар халқаро муносабатлар учун масъулият буюк
давлатлар зиммасида деб билишади.
Буюк Британиянинг бош
вазири бўлган Г.Пальмерстоннинг (1784-1865) давлатнинг доимий
дўстлари ҳам, доимий душманлари ҳам бўлмайди,
унинг доимий
манфаатлари бўлади холос, деган машҳур ибораси геосиѐсий
прагматизмнинг моҳиятини аниқ акс эттиради. Геосиѐсий
прагматизм буюк давлатлар вакиллиги бўлган БМТ Хавфсизлик
Кенгаши тузилмасида ҳам ўз аксини топган.
Геосиѐсий тафаккур – Геосиѐсатда реализм ва прагматизм
анъаналари. Реализм классик адабиѐтларда ўз аксини топган бўлиб,
у давлат бошқаруви ва халқаро зиддиятларни ҳал этишда (ҳарбий,
иқтисодий) куч позициясининг устуворлиги ғоясига асосланади.
Идеалистлар бўлса, халқаро муносабатларда ҳуқуқнинг
устун
эканлиги тамойилидан келиб чиқадилар. Ҳозирги геосиѐсатда
реализм ва прагматизм анъаналари идеализмдан устун туради.
Геосиѐсий таъсир агентлари – Геосиѐсий лойиҳаларни
тегишли ташкилотларга қабул қилдириш учун ҳайбаракаллачилик
қиладиган жисмоний шахслар ва корпоратив гуруҳлар.
Уларнинг
бир
геосиѐсий
системани
иккинчисига
алмаштиришга
йўналтирилган ҳаракати қўпорувчилик фаолияти ѐки жосусликнинг
бир кўринишидир. Одатда, геосиѐсий агентларнинг компетенцияси
ва
таъсир
миқѐслари
махсус
хизматларнинг
стратегик
разведкасидан устунроқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: