454
миграция, ноқонуний қурол-яроғ савдоси ва б.лар жаҳон
миқѐсидаги таҳликаларга оиддир.
Глобал чақириқлар – Зиддиятли глобаллашув жараѐни
натижасида
мавжуд
муаммоларнинг
кескинлашуви
ѐки
янгиларининг пайдо бўлиши. Бу чақириқлар ижтимоий ҳаѐт,
цивилизациялараро алоқалар, халқаро сиѐсат ва иқтисодий
муносабатларнинг мавжуд жаҳон тартиботи ҳудудидаги
нормал
фаолиятини бузувчи янги омилларнинг натижасидир.
Гуманитар интервенция – НАТО уставига мувофиқ, кишилар
ҳаѐтига хавф туғдирадиган экстремал вазиятларда амалга
ошириладиган экспансия турларидан бири. Бундай интервенция
НАТО томонидан БМТ Хавфсизлик
Кенгашининг рухсатини
олмаган ҳолда Косовода амалга оширилди.
Давлат – Кишиларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида
доим барпо бўладиган ҳокимият тузилмаси. Аристотель хусусий
мулк ва ўрта синф устунлик ҳукм сурадиган қадимги юнон
бандаргоҳ шаҳрини (полисини) намунавий давлат деб ҳисоблаган:
“Кўп кишилар эга бўлган нарсалар тўғрисида энг кам қайғурилади.
Кишилар шахсан ўзларига қарашли нарсалар тўғрисида кўп
қайғуришади, умум мулки ҳақида эса бош қотириб ўтиришмайди...
Ўртаҳол кишилардан ташкил топадиган
давлат энг яхши давлат
тузилмасига эга бўлади... Ўртаҳол фуқаролар йўқлиги сабабли
камбағаллар кўпчиликни ташкил этса,
давлат бахтсизликка дучор
бўлади ва тез орада ҳалокатга учрайди. Давлат номига яшаш учун
эмас, балки биринчи навбатда бахтли яшаш учун барпо этилади”.
Давлат арбоби – Уинстон Черчилл бундай деган: “Давлат
арбобининг сиѐсатчидан фарқи шундаки, сиѐсатчи келгуси
сайловни, давлат арбоби бўлса – келгуси авлодни ўйлаб ишлайди”.
Do'stlaringiz bilan baham: